Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Памела Спартлен билан учрашув бўлиб ўтди, дея хабар беради telegraf.uz нашри.
Музокаралар чоғида олий таълим тизимида ҳамкорлик алоқаларининг истиқболлари, шу жумладан таълим муассасалаларининг бевосита алоқаларини ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.
Фулбрайт сингари дастурлар доирасида АҚШ профессор ўқитувчилари Ўзбекистондаги Олий таълим муассасаларида талабаларга инглиз тилидан сабоқ бериб келишади. Ўқитувчиларнинг тажриба алмашув тизимлари нафақат тилшунослик йўналиши балки математика, техник фанлар ва муҳандислик ихтисосликларини ҳам қамраб олади.
П. Спратленнинг қайд этишича, АҚШ элчихонаси ушбу мамлакатда таълим олган ўқитувчилар раҳбарлиги остида инглиз тилини ўрганишни истаганларга стипендиялар тақдим қилиш бўйича дастур доирасида ҳамкорлик олиб боради.
Томонлар олий таълим соҳасидаги ҳамкорлик инглиз тилини ўрганишдан ташқари, инновацион технологиялар, қуёш энергетикаси, геология ва тоғ иши каби бошқа соҳаларни ҳам қамраб олиши мумкинлигини таъкидлаб ўтди.