АсосийJamiyat

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганларнинг жинси, ёши ва ҳудуди маълум қилинди

'Ўзбекистонда коронавирусга чалинганларнинг жинси, ёши ва ҳудуди маълум қилинди'ning rasmi

ССВ Ўзбекистондаги ҳолат бўйича аниқ сатистикани ҳавола этди.

Коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг 212 нафари эркак, 292 нафари аёллардир.

Беморларнинг ёши:

0-9 ёшгача – 20 нафар (4%);

10-19 ёшгача – 29 нафар (5,8%);

20-29 ёшгача – 84 нафар (16,7%);

30-39 ёшгача – 132 нафар (26,2%);

40-49 ёшгача – 137 нафар (27%);

50-59 ёшгача – 72 нафар (14,3%);

60-69 ёшгача – 22 нафар (4,4%);

70-79 ёшгача – 7 нафар (1,4%);

80 ёшдан юқори бўлганлар 1 нафар (0,2%)ни ташкил этмоқда.

Айни пайтда коронавирус инфекциясига чалинган 194 нафар бемор Тошкент шаҳрида даволанмоқда.  

Шунингдек:

Қорақалпоғистон Республикасида 16,

Андижон вилоятида 61,

Бухоро вилоятида 84,

Наманган вилоятида 51,

Фарғона вилоятида 70,

Хоразм вилоятида 18,

Қашқадарё вилоятида 6,

Навоий вилоятида 2,

Самарқанд вилоятида 1,

Жиззах вилоятида 1 нафардан 

Беморлар ҳудудлардаги юқумли касалликларга ихтисослашган шифохоналарда даволанишмоқда.

Шу ўринда айтиш керакки, лаборатор таҳлиллар натижасида касаллиги аниқланган фуқаролар доимий рўйхатдан ўтган жойидан қатъий назар карантинда бўлган ҳудудидаги ихтисослашган тиббиёт муассасаларига даволаш учун ўтказилмоқда.

Шу кунга қадар 30 нафар бемор ушбу касалликдан бутунлай соғайган.

#vahimasizkarantin

Бошқа янгиликлар