АсосийJamiyat

Тиббиёт коллежлари техникум этиб қайта ташкил этилади

'Тиббиёт коллежлари техникум этиб қайта ташкил этилади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Тиббий-санитария соҳасида кадрларни тайёрлаш ва узлуксиз касбий ривожлантиришнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб 47 та тиббиёт коллежларини Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари этиб қайта ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда Абу Али ибн Сино номидагиЖамоат саломатлиги техникумлари фаолиятини самарали ташкил қилиш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи Комплекс дастурни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин ҳамда унинг ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилишини таъминлайди:

  • Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумларининг моддий-техник базасини янада кучайтириш, амалиёт хоналарини белгиланган нормативларга асосан жиҳозлаш, ўқув-симуляцион аудиторияларни ташкил этиш;
  • валеология, тиббий психология, нутрициология, диетология, фармакология, кинезиология, реабилитология, профпатология фанларини чуқурлаштирилган ҳолда ўқитилишини жорий этиш ҳамда мазкур техникумларнинг ўқув режалари ва фан дастурларини илғор хорижий тажрибалар асосида ишлаб чиқиш;
  • тиббиёт олий таълим муассасаларининг юқори малакали профессор-ўқитувчиларини жалб қилган ҳолда Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумларида масофавий таълим орқали дарс машғулотларини ўтказиш.

Бошқа янгиликлар