1

Коронавирус туфайли бошланган иқтисодий танглик 2008-2009 йилларда рўй берган кризисдан ҳам оғир бўлиши мумкин

ЖАМИЯТ 08.04.2020, 08:25
Теглар: коронавирус
Коронавирус туфайли бошланган иқтисодий танглик 2008-2009 йилларда рўй берган кризисдан ҳам оғир бўлиши мумкин

Дунёнинг бугунги ҳаловатсиз авзосини кузатиб, Шайх Саъдий тахминан 750 йил олдин ёзган  ва БМТнинг қароргоҳида доимий шиор сифатида битилган қуйидаги мисраларини эслаш ўринли деб ҳисоблаймиз. Буюк мутафаккир айтган эдики:

Бани Одам аъзои якдигаранд,

Ки  дар офариниш зи як гавҳаранд.

Чу узве ба дард оварад рўзгор,

Дигар узвҳоро  намонад қарор.

Яъни: Инсон зоти (Бани башар)  аслида  зотан бир гавҳардан пайдо бўлиб, агар ҳаёт, турмуш унинг баданига бирор аъзосини (узви) оғритса, бутун  бошқа аъзои баданини беқарор қилади (дардга мубтало этади).

Коронавирус инфекцияси минглаб одамлар ҳаётига зомин бўляпти, албатта ҳар бир инсон умри жуда азиздир. Айни пайтда бу “балои азим” ҳаётнинг барча соҳаларини издан чиқаришга улгуриб бўлди.  Дунёдаги глобал ҳаёт  барча давлатлар иқтисодий ҳаёти нақадар бир-бирига боғлиқ,  иқтисодий буҳронлар чегара билмаслигини яна бир карра тасдиқланди. Иқтисодий таҳлилчиларга кўра, коронавирус инфекцияси туфайли бошланган иқтисодий танглик 2008-2009 йилларда рўй берган кризисдан ҳам оғир бўлиши мумкин.

Коронавирус инфекцияси бошланишидан аввал дунё  иқтисодиёти 2020 йил давомида уч фоиз ўсиши ҳақида иқтисодчилар тахминлари бор.  Энди эса улар иқтисодиётда бошланган рецессия (лотинча  recessus — орқага чекиниш), яъни янги иқтисодий кризиснинг бошланғич даври ҳақида қайғуриб гапирмоқдалар. Бу борада айниқса  иқтисодиёти энг ривожланган мамлакатлар, жумладан АҚШ, Германия давлатлар талвосага тушмоқдалар. Зеро тахминларга кўра ёзга бориб,АҚШда мана шу кризис туфайли қарийб 14 миллион киши ишсиз қолиши мумкин.  (Халқаро меҳнат ташкилоти ҳисоб-китоби бўйича бу кўрсаткич дунёда  йилнинг охиригача қарийб 25 миллион кишини ташкил этиши мумкин). Ёки Россияда ҳам кескин чоралар кўрилмаса, 3 миллион нафар тадбиркор, кичик ва ўрта бизнес вакиллари ночор, банкрот ҳолатига тушиб қолиши ҳеч гап эмас. Европа Иттифоқига аъзо давлатлар 25 йилдан буён  амалда бўлган Шенген визасини ҳам эсдан чиқариб, ҳар бир мамлакат ўз чегарасини қўшнилар оқимидан ҳимоя қилишга, “мудофаа”га ўтдилар.

Зеро, тасаввур қилинг, коронавирус инфекцияси ягона иқтисодий тизимга эга бўлган Европани кўп нарсадан маҳрум этмоқда.  Биринчи навбатда бу буҳрон сайёҳлик,  авиакомпаниялар  катта зиён кўрмоқдалар.  Биргина Хитой бу инфекция туфайли авиақатновни қисқартириб, ёнилғи импортини чеклангани туфайли Россия миллиардлаб доллар зарар кўрди. Агар дунёда вазият барқарор бўлолмаса, йилнинг охирида жаҳон иқтисодиёти 4 триллион доллардан маҳрум бўлиб қолиши мумкин, бу Германия—Европанинг энг йирик иқтисодиёти ҳисобланмиш Германиянинг ЯИМдан ҳам кўп дегани.  Хитой, Европа ва Россияда корхоналар ишини тўхтатгани туфайли нефть ва нефть маҳсулотларига талаб пасайиб кетди. Бу ҳам асосан энергия захиралари, табиий бойлиги туфайли бужетини шакллантириятган Россия учун катта зарба ҳисобланади

Хўш, бундай шароитда Ўзбекистон раҳбарияти  қандай чоралар кўрилаётгани ҳақида хабарингиз бор. Жумладан, Президентимиз “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонни имзолади, ушбу фармонга биноан 10 трлн сўм миқдоридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ташкил этилди.

Европарламент  эпидемиянинг оқибатларини юмшатиш мақсадида 37 миллиард долларлик инвестиция жамғармаси ташкил қилиш ҳақида қарор қабул қилди. Дональд Трамп  АҚШ тарихида   ҳали бўлмаган қадамни қўйди, мамлакат иқтсодиётини эпидемиядан қутқариш учун 2 трлн доллар ажратиш бўйича  ҳужжатни имзолади. 

Айнан шу пайтда 26 март куни  G 20 (яъни дунёнинг 20 та етакчи давлатлари) раҳбарларининг илк маротаба  “онлайн” режимидаги саммити бўлиб ўтди. Саммитда иккита масала  муҳокама қилинди: биринчиси, коронавирус эпидемиясига қарши биргаликда курашиш, иккинчиси, иқтисодий ҳаётни унинг оқибатларидан қутқариш. Саммит ниҳоясида давлатлари раҳбарлари баёнот қабул қилдилар. Улар  коронавирус пандемиясига қарши ягона фронт бўлиб курашиш, унинг оқибатларини бартараф қилиш мақсадида дунё иқтисодиётига 5 трлн  йўналтириш, эркин ва барқарор халқаро савдони қўллаб-қувватлаш бўйича фаолиятни мувофиқлаштириш,  бу мақсадларни бажариш  ишларига Халқаро валюта фонди, Жаҳон банки, Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилоти билан ҳамкорлик иш кўриш ҳақида келишиб олишди.

Дарҳақиқат, вазият жаҳон иқтисодиётида оддий эмас.  Йигиртмата йирик давлатлар раҳбарлари қарорлар қабул қилишди. Аммо улар бу баёнотни ижро этиш йўлида биргаликда, сиёсий даъволардан воз кечиб, жаҳон иқтисодиётни бу хавфдан қутқара оладиларми, буни вақт кўрсатади.

Шоқаҳҳор Салимов

Шарҳлар

Коронавирусга қарши вакциналарнинг бустер дозаси инсульт хавфини келтириб чиқармайди — ЖССТ 

23.01.2023, 11:20

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг иммунизация ва вакцинация масалалари бўйича директори Кейт О’Брайен коронавирусга қарши эмлаш воситалари самарадорлиги ва хавфсизлиги ҳақида баёнот берди. Бу ҳақда ССВ...
⚡️Хитойда бир кунда 37 миллионга яқин одам COVID-19 билан касалланди

23.12.2022, 20:25

20 декабрь куни бир кунда Хитойда 37 миллион киши коронавирус билан касалланди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги Хитой соғлиқни сақлаш миллий комиссиясининг ёпиқ йиғилишига таяниб хабар...
Шифокорлар янги тўлқиндаги коронавируснинг аввалгилари билан фарқлари ҳақида маълум қилди

06.09.2022, 09:07

Янги тўлқиндаги коронавирус белгилари SARSга ўхшайди ва пневмония ва бронхит камроқ тарқалган, дейди шифокорлар. Бу ҳақда "стопкоронавирус.рф" сайтида хабар қилинди. Янги тўлқинда COVID-19 нинг олдини олиш...
19 июль куни Ўзбекистонда яна 70 кишида коронавирус аниқланди — ССВ

20.07.2022, 10:34

Кеча, 19 июль куни Ўзбекистонда яна 70 нафардан зиёд кишида коронавирус аниқланди, дея хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати. Шу билан, 2022 йил 19 июль ҳолатига кўра,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1