1

Меҳнат муҳофазаси таҳлил қилинди

ЖАМИЯТ 22.04.2015, 22:21
Меҳнат муҳофазаси таҳлил қилинди

Муносиб меҳнат - фаровон ҳаётга пойдевор. Айни шу мақсадга эришиш фуқароларнинг муносиб меҳнат шароитларига бўлган ҳуқуқларини таъминлашда намоён бўлади. Бу борада эса касаба уюшмаларининг алоҳида ўрни бор. Мазкур уюшмалар ана шу мажбурият ва масъулиятни бажаришда бугунги кунда жаҳон стандартлари даражасида ўз фаолиятини йўлга қўйган.

Бугун пойтахтимизда “Фуқароларнинг муносиб меҳнат шароитларига бўлган ҳуқуқлари кафолатларини таъминлашда касаба уюшмаларининг роли: Ўзбекистон тажрибаси” мавзусида бошланган халқаро конференция айни шу жиҳатларни қамраб олди.

22-23 апрель кунлари бўлиб ўтадиган ушбу мавзудаги халқаро конференция Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси томонидан маҳаллий ва хорижий ҳамкорлар иштирокида ташкил этилди. 

Конференцияда Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ)нинг бош мутахассиси, меҳнаткашлар фаолияти бўйича Бюро (ACTRAV) вакили Сергеюс Гловаскас, Халқаро касаба уюшмалари конфедерацияси бош котибининг ўринбосари Яап Винен ва бир қанча хорижий ҳамкорлар сўзга чиқиб, юртимизда аҳоли турмуш даражасини юксалтириш, ходимларнинг муносиб иш ҳақи ва хавфсиз меҳнат шароитларига бўлган ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш бўйича кенг кўламли тадбирлар амалга оширилганлигини таъкидладилар. Меҳнат қонунчилигини такомиллаштириш, меҳнат бозорини тартибга солиш, касбга тайёрлаш, пенсия тизими, ижтимоий мулоқот каби муҳим соҳаларда кўплаб тизимли ишлар амалга оширилганлигига эришилгани эътироф этилди.

Шунингдек, конференция иштирокчилари томонидан Ўзбекистон Республикаси ва ХМТ ўртасида 2014 йилда “Ўзбекистон Республикасида 2014-2016 йиллар учун муносиб меҳнат дастури”нинг имзоланиши мазкур йўналишдаги ишларни янада такомиллаштиришда муҳим қадам бўлганига алоҳида эътибор қаратилди.

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистонда мамлакат ҳукумати, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва савдо-саноат палатаси ўртасида 2014-2016 йиллар учун ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид Бош келишув амал қилмоқда. Мазкур ҳужжат орқали ходимларнинг турли тоифалари учун муносиб меҳнат шароитлари яратилишини таъминловчи комплекс чора-тадбирларни амалга оширилиши кўзда тутилган.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1