Туркия Президентлиги ҳузуридаги матбуот ва комуникация бошқармаси томонидан ташкил этилган «COVID-19 тажрибаси ва ҳалокатга қарши курашда халқаро ҳамкорлик» видеоконференцияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Darakchi.uz”га Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот котиби Давут Гази Бенли хабар берди.
Бошқарманинг туркча ва инглизча YouTube каналларидан жонли равишда намойиш этилган видео-конференция коммуникация бошқармаси бошлиғи, профессор, доктор Фахреттин Алтун нутқи билан очилди. Туркиянинг Пекиндаги элчиси Абдулқодир Эмин Ўнен, Рим элчиси Мурат Салим Эсенли ва Сеул элчиси Дурмуш Эрсин Эрчин нутқи ҳам жой олган видео-конференцияни SETA Хавфсизлик тадқиқотлари директори Мурод Ешилташ бошқариб борди.
Алтун, Президент Ражаб Тойиб Эрдўған бошчилигида 2002 йилдан бери амалга оширилган қадамлар бугунги кунда вирус эпидемиясига қарши курашда катта ҳисса қўшганига диққат қаратди. 2002-2020 даври мобайнида Туркия соғлиқни сақлаш тизимининг кенг миқёсда ривожланганини инобатга олган ҳолда, Алтун ўз сўзларида қуйидаги маълумотларга урғу берди:
"18 йил мобайнида, Туркия миқёсида касалхоналар сони 1 156 дан 1 518 гача кўпайган бўлса, келгуси даврда карантин учун фойдаланишимиз мумкин бўлган бир кишилик хоналар сони 18 934 дан 91 949 га етди. Шунингдек, касалхоналар ётоқларининг сони 164 471 тадан 23 946 гача, реанимация бўлимидаги ётоқлар сони эса 2 214 тадан 65 455 тага кўпайди. Бошқача айтганда, реанимация бўлимидаги ётоқларимиз сони қарийб 33 барабар кўпайди. 2002 йилдан бери, соғлиқни сақлаш тизимимизга киритилган инвестициялар натижасида тиббиёт ходимларининг сони керакли даражага етқазилганини кўрмоқдамиз. Шунга кўра, 2002 йилда 91 949 та бўлган врачларимиз сони 161 279 тага, 2002 йилда 72 393 та бўлган ҳамшираларимиз сони эса 198 517 тага етди. Умуман олганда, 2002 йилда умумий тиббиёт ходимларининг сони 294 587 тани ташкил этиб, хозирги кунда эса умумий тиббиёт ходимларининг сони 1 милиондан ошганлигига гувоҳ бўляпмиз.
Соғлиқни сақлаш тизимимизнинг ҳолатини айрим ривожланган давлатлар билан солиштирсак, менимча, Туркиянинг ушбу тизимини қай даражада муваффақиятга эришганини кўрсата оламиз. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, АҚШда ҳар 100 мингтадан 34,7 кишига ва Германияда эса, ҳар 100 мингтадан 29,2 киşига реанимация ётқизиқлари мавжуд бўлиб, бу рақам мамлакатимизда 46 тани ташкил этади." деди Алтун.
Президент томонидан ўз вақтида соғлиқ тизимлари, ижтимоий хавфсизлик тизимига киритган инвестициялар ва вақтида олинган юксак тадбирлар сабабли касаланганларнинг тузалиб кетишларига замин яратганини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтди. Туркиянинг соғлиқни сақлаш тизими 2002 йилларга нисбатан буюк ривожланиш босқичига ўтганлигини коронавирус эпидемиясининг пайдо бўлган онлариданоқ давлат сифатида соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида тезкор марказ ва Фанлар кенгаши январ ойиданоқ ташкил этилганлиги, олимларнинг тавсияларига мувофиқ жараённинг шахсан муҳтарам Президентнинг ўзи назоратга олганлиги бунга яққол мисол бўла олишини таъкидлаб ўтди. Бунинг натижасида ушбу вирус бир неча ҳафта давомида мамлакатга киришининг олди олинганлигига ҳам урғу берди.
Алтун, бу жараёнда Туркиянинг миллий бирлик ва бирдамлиги муҳим ўрин тутганлигини, бир бирига имкон қадар ёрдам бериш учун халқ бирдамлиги натижасида ҳайрия маблағлари ҳам тез орада тўпланганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Алтун, «Шубҳасиз, бу халқ неча марта оғир дамлардан қандай мардонавор ўтган бўлса кўринмас душман ҳисобланган бу касаллик тарқалган даврдан ҳам шундай матонат билан Президентимизнинг кучли раҳбарлиги остида эсон омон чиқади» деди. Алтун нутқида «Туркия нафақат ўз халқига, давлатига балки бу пандемия билан курашаётган бошқа мамлакатларга ҳам ёрдам қўлини узатмоқда. Мисол учун Шимолий Кипр Турк Республикаси, Хитой Халқ Республикаси, Испания ва Италия каби 30 дан ортиқ мамлакатларга ёрдам қўлини узатди.
Шу билан бирга, ўтган ҳафта Испанияга фавқулодда вазиятларни ҳисобга олиб, илгари экспорт қилиниши тақиқланган 116 та респираторни етказиб бердик. Шу ўринда Президент Ражап Тайиб Эрдўған бошиданоқ жамоат тартибини ҳимоя қилиш, соғлиқни сақлаш тизимининг самарали ишлаши, озиқ-овқат, соғлиқни сақлаш ва тозалик маҳсулотларининг таъминоти занжирини узмаслик каби масаларда тўғри сиёсат олиб борганлиги намоён бўлмоқда» деди. Алтун, тез орада бу офатнинг ер юзидан батамом йўқ бўлишини умид қилиб башариятга соғлик тилади.
Бундан ташқари, Туркия Республикаси Президенти Эрдўған, тиббиёт ниқобларини пул эвазига сотишни тақиқлади. «Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Транспорт ва инфратузилма вазирлиги мувофиқлаштирилган ҳолда 20-65 ёшгача бўлган фуқароларга бепул ниқоб тарқатилишини маълум қилди. Ниқоблар ҳар ҳафта киши бошига 5 тадан тарқатилади.» деб ёзди Фаҳреттин Алтун ўз твиттер саҳифасида.
Туркия соғлиқ тизими бўйича, дунёдаги илғор технология жиҳозларига эга ва ушбу жиҳозларни ишлаб чиқарувчи давлат ҳисобланади. Туркия (ИВЛ) ўпканинг сунъий вентиляция аппаратини ўзида ишлаб чиқаради ва уларда ушбу жиҳоз етишмовчилиги йўқ. Шу сабабдан ҳам, коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони нақадар кўп бўлсада ўлим ҳолати бошқа давлатларга нисбатан анча паст.
Эслатиб ўтамиз, Туркияда бугунга қадар коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 34 119 нафар, ўлим ҳолати 725 та ва соғайган беморлар сони эса 1 600 тага етди. Туркияда шу вақтгача жами 222 868 киши коронавирусга тест топширган, таҳлил натижаларига кўра, 34 119 кишининг тест натижаси ижобий чиққан.