1

Қўқондаги портлаш юзасидан ИИВ расмий маълумот берди

ЖАМИЯТ 25.04.2015, 11:56
Қўқондаги портлаш юзасидан ИИВ расмий маълумот берди

2015  йил  24  апрель  куни  соат  20.30 лар  чамасида  Фарғона  вилояти Қўқон  шаҳар, Фурқат  кўчасида  жойлашган  “Автогаз”  масъулияти  чекланган  жамиятга  қарашли  “Саёҳат” номли  автомашиналарга  газ  қуйиш  шаҳобчасида суюлтирилган газни  сиғимга  тўкиш  технологиясига  тўлиқ риоя  қилинмаганлиги оқибатида ёнғин содир бўлган.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот марказининг хабар беришича, шаҳобчадаги иккита турли ҳажмдаги сиғимлар ёнғинда қизиш оқибатида ёрилиб,  портлаш  юз берган.

Ёнғинни  бартараф  этиш   вақтида  шаҳобчанинг бир  нафар ишчиси   ва  икки  нафар  ёнғин  хавфсизлиги  хизмати  ходимлари  турли  даражадаги   куйиш  жароҳатлари  билан  касалхонага  ёткизилганлар.

Ҳозирда моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Ҳолат бўйича дастлабки терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб  борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1