Тошкентдаги “Жўрабeк” жомeъ масжидида ёнғин содир бўлди

ЖАМИЯТ 26.04.2015, 15:49
Тошкентдаги “Жўрабeк” жомeъ масжидида ёнғин содир бўлди

26 апрел куни, тунги соат 02:00да Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани, Фарғона йўли кўчаси, 51 - уйда жойлашган “Жўрабек” жомеъ масжидининг том қисмидан ўтган электр симларини қисқа туташуви оқибатида ёнғин содир бўлган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизматининг хабар беришича, ёнғин кучли шамол оқибатида юз берган. Кўрилган чоралар натижасида, ёнғин соат 02:53да тўлиқ қамраб олиниб, соат 03:23да батамом ўчирилган.

Ёнғин оқибатида жароҳат олганлар йўқ.

Хозирда суриштирув ишлари олиб борилиб, ёнғин оқибатида етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1