1

Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон имзолади

ЖАМИЯТ 27.04.2015, 11:24
Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон имзолади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» Фармон имзолади.

Фармон тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш, акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини тубдан ошириш, бўлажак инвесторлар учун уларнинг очиқлиги ва жозибадорлигини таъминлаш, замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий қилиш, корхоналарни стратегик бошқаришда акциядорлар ролини кучайтириш учун қулай шароитлар яратиш мақсадида имзоланган.

Унга кўра корпоратив бошқарув тизимини янада ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб халқаро тажрибани чуқур таҳлил қилиш ва шу асосда замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш, ишлаб чиқариш, инвестиция, моддий-техник, молиявий ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, чет эл капитали иштирокида акциядорлик жамиятларини ташкил этиш, акциядорлик жамиятларига хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш учун қулай шароитлар яратиш белгиланган.

Шунингдек, эски бўлинмалар ва лавозимларни тугатиш, замонавий халқаро стандартлар ва бозор иқтисодиёти талабларига мос янги бўлинма ва лавозимларни жорий этишни инобатга олган ҳолда, акциядорлик жамиятларини бошқариш тузилмасини тубдан қайта ташкил этиш, акциядорлик жамиятларини стратегик бошқариш, бошқарув ходимларининг самарали фаолиятини назорат қилишни таъминлашда акциядорлар, жумладан, миноритар акциядорлар ролини ошириш ҳам белгилаб берилган.

Ҳужжатда фаолият кўрсатаётган акциядорлик жамиятларини танқидий ўрганиш натижаларига кўра, 364 акциядорлик жамияти ночор ва тугатилиши ёки бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклга айлантирилиши лозим, деб топилгани айтиб ўтилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 31 мартдаги ПҚ 2327-сонли қарори билан ташкил этилган Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси (Р.Азимов) қайд этилган акциядорлик жамиятларини қайта ташкил этиш жараёнини 2015 йилнинг 1 октябрига қадар  тугатиш устидан қатъий назорат ўрнатсин.

Фармоннинг тўлиқ матни билан ЎзАда танишиш мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1