"Даракчи" газетасида янги лойиҳа!

ЖАМИЯТ 27.04.2015, 14:03
"Даракчи" газетасида янги лойиҳа!

"Даракчи" харажатларингизни қисқартиришда ҳам сизга кўмакдош!

Ҳурматли муштарийлар! Сиз учун махсус! Энди сиз, Тошкент шаҳридаги Корзинка.уз супермаркетлар тармоғи билан ҳамкорликда янги лойиҳани "Даракчи" газетасида кузатиб боришингиз мумкин.

► Ушбу лойиҳа доирасида саҳифаларимизда чоп этилаётган қирқма купонлар пойтахтимиздаги супермаркетларидан қилаётган харидларингиз асносида пулингизни тежаб қолиш имконини беради.

► Ҳар бир купон унда кўрсатилган маҳсулот тури учун амал қилади.

► Тўлов асносида ушбу саҳифадан қирқиб олинган купонни кассага кўрсатиб, унда кўрсатилган маҳсулотни  арзонроқ нархларда харид қилишингиз мумкин.

► Тежаб қолинадиган пул миқдори ҳар бир сонда ҳар хил бўлиши мумкин.  

► Ҳар бир сондаги купонларда ҳар хил турдаги маҳсулотлар кўрсатилади.

► Эслаб қолинг, купон қисқа муддатда амал қилади. Амал қилиш муддати тавсия этилаётган маҳсулот сурати ёнида кўрсатилган.

► Тўлиқ маълумотларни лойиҳа саҳифасида ўқинг ва сизни қизиқтирган саволлар билан кўрсатилган рақамларга қўнғироқ қилинг.

"Даракчи" ва "Корзинка.уз" билан пулингизни тежанг!

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1