Франциянинг Амьен шаҳридан парвоз қилган С-135 ВВС АҚШ ҳарбий-транспорт самолёти ғойиб бўлди, дея хабар беради Daily Express нашри.
Йўқолишдан олдин бортдан фавқулодда ҳолат тўғрисида сигнал берилган. С-135 бакида 117 тонна ёнилғи бўлган. Америка ВВС’нинг расмий вакили воқеани шарҳлашни истамаяпти.
Самолёт тўрт двигательга эга бўлиб, у ўз бортига 40 117 килограмм юк ва 126 ҳарбийни сиғдира олади.





