28 дан 29 апрелга ўтар кечаси Бухоронинг «Шаҳнозабону» ресторанида бўлиб ўтган тўйдан чиққан куёвжўра маст ҳолда бировнинг автомобилида қарама-қарши йўлга чиқиб, пиёдани уриб кетган.
Ушбу ҳалокатнинг оқибати пиёда учун ўлим билан тугаган. Бу ҳақда Podrobno.uz нашри хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, ҳалок бўлган пиёда 10 кун аввал оталик бахтига муяссар бўлган. Айни дамда мазкур ҳалокат юзасидан жиноий иш очилган, тергов ишлари олиб борилмоқда.





