1

Назарбековнинг концертида барчани йиғлатган қўшиқ матни кимга тегишли?

ШОУ-БИЗНЕС 02.05.2015, 17:30
Назарбековнинг концертида барчани йиғлатган қўшиқ матни кимга тегишли?

Озодбек Назарбековнинг “Ардоғимдасиз”  номли концерт дастурининг иккинчи кунида таҳририятимиз билан меҳмонда бўлган эдик. Концерт кульминацияси бўлган “Айтиб бераман” номли қўшиқ барчанинг кўзига ёш тўлдириб, олқишларга сазовор бўлганига гувоҳ бўлдик. Ўша кундан буён ижтимоий сайтларда “қўшиқ матни кимники” дея қизғин баҳс кетмоқда. Тортишувлар охири шунга бориб етдики, ҳаттоки Назарбековнинг ўзи айнан шу мавзуга бағишлаб 18 апрель куни  матбуот анжумани  ўтказди. 

Баҳсга ойдинлик киритиш мақсадида томонлардан бири - Бахриддин Асрор билан боғландик.

Бахриддин Асрор: “Плагиат тамғасини кўтара олмайман”

Мен бу мавзудаги шеърни бундан бир йил муқаддам яъни 2014 йил 5 февраль куни ёзганман. Шундан сўнг шеъримни Равшан Жўраев бир йил мобайнида тадбирларда, байрамларда айтиб юрди. Бу шеърни ёзганимни барча танишларимиз яхши биларди. Назарбековнинг концерти бошлангач ҳамма менга смс ёзиб «табриклаймиз шеърингизни Озодбек қўшиқ қилиб айтибди, жуда ажойиб, юракни ўртагувчи қўшиқ чиқибди” деб  телефон қила бошлашди.  Очиғи хурсанд бўлдим, аммо бир икки кун ўтгач, “у шеър сеники эмас, Ботир Эргашевники экан” деб мендан хафа бўлишди. Мен ҳозир кимнидир плагиатликда айбламоқчи эмасман аммо яқинларим, мени таниганлар мени кўчирмачига чиқаришларини  кўтара олмайман.

Бахриддин Асрор шеъри

Уруш нима, ўқ нима билмаган эдим

Ҳали беш ёшимгаям тўлмаган эдим

 Янги ўйинчоғимга тўймаган эдим

 Барчасини худога айтиб бераман!

 Вахшийлик, қотиллик барчаси гуноҳ!

Жабру зулминг аршда бўлгуси сўроқ

Баттол! Исёнингга миллионта гувох

Барчасини худога айтиб бераман!

Қандай бандасану сен, қандайин уммат

Қўлинг қон, кўзинг қон, қарашинг зулмат

Тангримга етказиш хам фарз, хам суннат

 Барчасини худога айтиб берман!

Сенлар иблисмисан, ё шайтон-лаъна

Қон оққан юртида қилган тантана

Юз минглаб мендайлар қилмасдан таъна

 Барчасини худога айтиб бераман!

Дўхтиржон, менгамас онамга қаранг

Отам, акам опам, ўртоғимга ҳам

Жонин асраб қолинг, хавотир олманг

Барчасини худога айтиб бераман!

Ватаним тинч бўлса яшамасмидим

Ота онам бағрида ўйнамасмидим

Беш ёшимга тўлмай оламдан ўтдим

Хаммаси худога айтиб бераман

Ўзбекистондек тинч тотув юрт бор экан

Болалари фақат ўйнаб куларкан

Тинчликсевар Юртбошиси бор экан

Бунисини жаннатдек айтиб бераман!

Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Ботир Эргашев билан боғланганимизда у мазкур масалага қуйидагича фикр билдирди.

Ботир Эргашев: “Бундай бўлиши мумкин эмас”

Мен ҳам ижтимоий тармоқларда  бу гапларни эшитдим, тўғриси эътибор бермасликка ҳаракат қилдим. Аввало бу мавзу яъни нотинч мамлакатда дайди ўқнинг қурбони бўлган боланинг жарроҳлик столида бирдан ўзига келиб “ҳаммангизни худога айтиб бераман”, дея жон бериши мени дахшатга солди. Кечанинг бир пайтида илхом қуюлиб бир ўтиришда кўзларимда ёш билан бу шеърни ёздим. Энди плагиатлик мавзусига қайтадиган бўлсак бу ерда ҳеч ким плагиат эмас. Бир мавзу ҳақида ўнлаб юзлаб одам қалам тебратиши мумкин-ку.

БОТИР ЭРГАШЕВ шеъри

Надоматки, яратганга ёлвориб

Деёлмасман мурғак жоним қайтиб бер

Улар сени ўлдирди энди бориб

Хаммасини Aллохимга айтиб бер

Нотинч юртнинг пешонаси шўр ўғли

Дунё ахлин зор йиғлатган зўр ўғли

Эндигина уч ёш эдинг гўрўғли

Хаммасини Aллохимга айтиб бер

Ҳар юракка ҳайратлардан туғ илиб,

Нима кўрдинг бу дунёда туғулиб

Яшамасин десанг мени бўғилиб

Ҳаммасини Аллоҳимга айтиб бер

Қанча қанча ҳаддан ошган бойлар бор,

Бурда нонга интиқ ҳоли войлар бор

Ғарб аталмиш гуноҳга ғарқ жойлар бор

Ҳаммасини Аллоҳимга айтиб бер

Айтгин барча шайтонга улфатларни

Ёш бошингга тушган ғам-кулфатларни

Ўлаксалар излаган калхатларни

Хаммасини Aллохимга айтиб бер

Донолар хор нодон ўрни тўр бўлди

Кимки ғўрни енса, ўша зўр бўлди

Уч ёшингда етган жойинг гўр бўлди

Ҳаммасини Аллоҳимга айтиб бер

Eзгуликни хўп эзгуси борлар- Ғарб,

Осиёни осийликка чорлар-Ғарб.

Ғарбдан чиққан қуёш каби порлар-Ғарб,

Ҳаммасини Аллоҳимга айтиб бер

Докторлар мот, қисмат деган "Фарзинга"

Чора топмай кўксингдаги дарзингга

Қўшиламан ҳамма-ҳамма арзинга.

Ҳаммасини Аллоҳимга айтиб бер

Фахш отли кунгил кузи курларни,

Гиёхвандлик дарди юккан г'урларни,

Динни никоб айлаган террорларни,

Хаммасини Аллохимга айтиб бер!

Туғилсайдинг ўзбек деган миллатда

Яшар эдинг миннати йўқ рағбатда

Хургинажон энди бориб жаннатда

Хаммасини хаммасини айтиб бер

Бизнингча ижодда бундай ҳодисалар бўлиши табиий, бир воқеа юзасидан бир қанча ижод намуналари яратилганлиги ҳам сир эмас. биз хулоса чиқаришни муҳлисларнинг ўзига қолдирмоқчимиз.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1