1

“Саломатлик” поезди Сурхондарё томон йўл олади

ЖАМИЯТ 05.05.2015, 11:24
“Саломатлик” поезди Сурхондарё томон йўл олади

2015 йил 5 май куни соат 22:20да Тошкент Марказий вокзалидан йўлга чиқди навбатдаги “Саломатлик” поезди йўлга чиқади.

“Саломатлик” поезди 2015 йилнинг 5-13 май кунлари “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ва “Ўзбекистон темир йўллари” ДАТК ҳамкорликда Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари аҳолиси учун Тошкент – Сариосия – Қумқўрғон – Бойсун – Оқробод – Деҳқонобод – Тошкент йўналишида ташкил этилади.

Навбатдаги “Саломатлик” поезди учун “Ўзбекистон темир йўллари” ДАТК томонидан махсус вагонлар тақдим этилган.

Малакали шифокорлар билан бирга жойларда Фонднинг Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадалари ходимлари ҳам аҳолига тиббий хизмат кўрсатади. Ушбу хайрия акция давомида аҳолига ва даволаш профилактика муассасаларига умумий қиймати 1 миллиарддан ошиқ сўмга тенг бўлган инсонпарварлик юклари (500 дона озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат пакетлар, ногиронлик аравачалари, витаминларга бойитилган қуритилган сабзавот шўрваси, ёзги ва қишки оёқ кийимлар, дори-дармон, тиббиёт анжомлари, санитария-гигиена воситалари ўқув қуроллари ва бошқалар)дан иборат мурувват ёрдамлари етказиб берди.

Мазкур поезд ўз режаси давомида бориши кўзда тутилган Сариосия, Қумқўрғон, Бойсун, Оқробод, Деҳқонобод станцияларига яқин ҳудудлардан ташқари “Соғлом авлод учун” фонди Сурхондарё ва Қашқадарё вилоят ҳудудий филиалларининг автоамбуланс машинаси орқали ҳудуддаги барча “Мурувват”, “Меҳрибонлик” ва “Саховат” шу билан бир қаторда марказий шифохоналар, вилоят болалар туғруқ комплексларига ҳамда кўзи ожиз, ақли заиф ва кар-соқов болалар махсус мактаб интернатларига ўз ёрдамини кўрсатди.

“Саломатлик” поезди ўз ишини 6 май кунидан бошлайди ва бир ҳафта давомида малакали мутахассислар томонидан ёши кекса отахон ва онахонлар, ногирон болалар, хотин-қизлар, боқувчисини йўқотган ва кўп болали оилаларни тиббий кўрикдан ўтказилди, жойларда махсус муассасалар, ёрдамчи мактаб ва мактабгача таълим муассасаларига мурувват ёрдамларини топширилди, шу билан бир қаторда аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи учрашувларни ташкил этилди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсадэкологик жиҳатдан ноқулай шароитда истиқомат қилувчи аҳолини айниқса ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламни, шунингдек, чекка қишлоқларда яшаётган аёллар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, аҳолининг тиббий саводхонлигини ошириш ҳамда мурувват ҳаракатини ривожлантириш ишига кенг жамоатчилик эътиборини жалб этиш.

Тадбир хомийлари сифатида Германия Республикаси, АҚШнинг “AmeriCares”, “Toms Shoes” ва “Resourse & Police Exchange” халқаро ташкилотлари, “Дори-дармон” АК, “Navruz PTK” МЧЖ, “Фармед” ҚК, “Orto best” МЧЖ, “INTERGLOBE” МЧЖ ва бошқалар.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1