1

I чоракда ялпи ички маҳсулот ҳажми 7,5 фоиз ўсди

ЖАМИЯТ 05.05.2015, 14:32
I чоракда ялпи ички маҳсулот ҳажми 7,5 фоиз ўсди

2014 йилнинг биринчи чорагига нисбатан ялпи ички маҳсулот ҳажми 7,5, саноат маҳсулотлари – 7,9, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари – 6,3, хизматлар ҳажми 13,1 фоиз ўсди, дея хабар беради ЎзА.

Макроиқтисодий барқарорлик давлат бюджетининг ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,1 фоиз профицити, ташқи савдо айланмасининг ижобий сальдоси, шунингдек, солиқ юкини 20,1 фоиздан 19 фоизга босқичма-босқич камайтириш ҳисобидан янада мустаҳкамланди.

2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ этиш ва барқарорлигини оширишнинг устувор йўналишлари дастури доирасида амалга оширилган чора-тадбирлар банклар жами капиталининг 24,5 фоиз ва активларининг 28,1 фоиз кўпайишига хизмат қилди. Банк тизими капиталининг етарлилик даражаси энг кам халқаро стандартлардан қарийб 3 баробардан зиёд даражада сақланди. Банк тизими ликвидлиги эса минимал талаблардан 2 баробар ортади.  Жорий йил бошидан буён Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси 10 фоиздан 9 фоизга туширилгани иқтисодиётни кредит билан таъминлаш ҳажмини 1,3 баробар оширишда рағбатлантирувчи омил бўлди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1