АсосийJamiyat

Уч ойда мамлакатимизда 141 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилди

Иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурини амалга ошириш доирасида жорий йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистондан 141 мингдан ортиқ янги иш ўрни, жумладан, қишлоқ жойларда 88 мингдан зиёд янги иш ўрни яратилди.

Янги ташкил этилган иш ўринларининг 28,6 мингдан зиёди мақсадли дастурларни амалга ошириш, 27,2 минг иш ўрни тижорат банклари томонидан кичик корхона ва микрофирмаларни кредитлаш, 21,1 минг иш ўрни якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш, 35,7 минг иш ўрни касаначиликни ташкил этиш ва 28,5 минг иш ўрни фермерлик ва деҳқон хўжаликларини ривожлантириш ҳисобидан ташкил этилди. 

2014-2015 ўқув йилида касб-ҳунар коллежи битирувчиларининг ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш ва бандлигини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг биринчи чорагида битирувчиларнинг ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш ва уларни кейинчалик мазкур корхоналарга ишга жойлаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Натижада касб-ҳунар коллежларининг 461,1 минг нафар битирувчиси корхона ва ташкилотларга бириктирилди. 
 

    Бошқа янгиликлар