АсосийJamiyat

Бектемир тумани электр энергияни ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимига тўлиқ уланди

Тошкент шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган замонавий технологияларни жорий этиш орқали пойтахтимиз электр энергияси таъминоти тизимини янада ривожлантириш масаласига бағишланган матбуот анжуманида фойдаланилган электр энергиясини ҳисобга оладиган замонавий приборларни жорий этиш истиқболлари ҳам кўриб чиқилди.

Айни пайтда пойтахтимизда электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига уланган замонавий электрон ҳисоблагичлар ўрнатиш давом эттирилмоқда.

Масалан, Бектемир тумани аҳолиси ушбу тизимга тўлиқ уланди. Бунинг самарасида электр энергияси учун тўловлар ўз вақтида амалга оширилмоқда. Яқин орада Миробод, Мирзо Улуғбек ва Яккасарой туманлари истеъмолчилари ҳам ушбу тизимга уланади.

    Бошқа янгиликлар