1

Бешариқда қурбонли йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди

ЖИНОЯТ 16.04.2020, 12:57
Бешариқда қурбонли йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди

3 апрель куни Э.М. бошқарувида бўлган “ВАЗ-2102” русумли автомашинани Фаровон кўчасида бошқариб кетаётиб, велосипедчи М.Б.ни уриб юбориши оқибатида Б.М. тан жароҳати олиб шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бешариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар!

Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик орқали ўзингиз ва бошқа фуқаролар ҳаётига зомин бўлишингиз мумкинлигини эсдан чиқарманг. Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1