1

Нукусда 68 ёшли ота ухлаб ётган ўғлини болта билан уриб жонига суиқасд қилди

ЖИНОЯТ 17.04.2020, 18:12
Нукусда 68 ёшли ота ухлаб ётган ўғлини болта билан уриб жонига суиқасд қилди

Қорақалпоғистонда ота ўз фарзандининг жонига суиқасд қилди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилмоқда.

Аниқланишича, 2020 йил 15 апрель куни соат 18:30 ларда Нукус тумани Бердақ кўчасида яшовчи, 1987 йилда туғилган А.К. маст ҳолда отаси — 1952 йилда туғилган Ж.К. билан ўзаро жанжаллашиб қолади. Ўғил отасини ҳақорат қилиб, ўлдириш билан таҳдид қилади. Бундан ташвишга тушган ота ўғлининг ухлаб қолганлигидан фойдаланиб, хўжалик болтаси билан ўғлининг чап томон бош ва юз қисмига уриб, қасддан ўлдиришга суиқасд қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куни туман прокуратураси томонидан Ж.К.га нисбатан ЖКнинг 25,97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда айбдор у ушланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1