1

Очиқ маълумотлар порталига 140га яқин маълумотлар жойлаштирилди

ЖАМИЯТ 14.05.2015, 21:50
Очиқ маълумотлар порталига 140га яқин маълумотлар жойлаштирилди

Очиқ маълумотлар портали яқиндагина ишга тушган бўлишига қарамай, унда 2 ой мобайнида 14 та ташкилотнинг 140га яқин маълумотлар тўплами жойлаштирилди.

Савол туғилади: “Маълумотлар тўплами бу нима?”

Сайт тузувчиларининг берган маълумотларига кўра,- “Бу алоҳида элементлардан таркиб топган, воситалар тўплами хусусиятига эга бўлган, автоматлаштирилган тизимларнинг инсон аралашувисиз бундай элементларни идентификатсия қилиш, талқин этиш ва қайта ишлаш имконини берувчи давлат органларининг тизимлаштирилган бир кўринишдаги маълумотларидир”.

Очиқ маълумотлардан фойдаланувчи шахс ундаги маълумотлардан эркин, муддатсиз, текинга ва ҳудудий чекловларсиз фойдаланиш ҳуқуқига эга.Шунингдек, у очиқ маълумотларни кўпайтириш, нашр этиш, тарқатиш, кўринишига ўзгартириш киритиш ва уларни бошқа маълумотлар билан бирлаштириш, очиқ маълумотлардан тижорат мақсадида фойдаланиш, дастурий маҳсулотлар ва иловалар яратиш имкониятига эга.

Ҳозирча Очиқ маълумотлар порталига энг кўп маълумотлар тақдим этган давлат ташкилотлари булар - Давлат Статистика қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат банки ҳамда Молия вазирлигидир.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1