Ўзбекистон паспорти Passport Power Rank рейтингида 64-ўринни эгаллади

ЖАМИЯТ 15.05.2015, 20:43
Ўзбекистон паспорти Passport Power Rank рейтингида 64-ўринни эгаллади

Американинг Arton Capital компанияси томонидан тайёрланган Passport Power Rank (паспортлар кучи)рейтингида Ўзбекистон 64 ўринни эгаллади.

Рейтинг Халқаро ҳаво транспорти агентлиги (IATA) ва бошқа манбаларнинг маълумотлари асосида тайёрланди. Паспорт кучи деганда унинг эгаси визасиз ҳам бора оладиган мамлакатлар назарда тутилмоқда.

Ўзбекистон ушбу рейтингда Зимбабве, Конго, Тожикистон, Буркина-Фасо, Мавритания, Миср билан бир қатордан жой олди. Ушбу мамлакат фуқаролари визасиз 53 мамлакатга учишлари мумкин.

Таъкидлаш жоизки, Россия рейтингда 35 ўринни эгаллади (98 мамлакат), Қозоғистон – 53 ўрин (65 мамлакат), Туркманистон – 70 (47 мамлакат) ва Қирғизистон – 63 (54 мамлакат).

Дунёнинг энг кучли паспортлари рейтингида биринчи ўринни АҚШ ва Буюк Британия эгаллади. Ушбу мамлакат фуқаролари визасиз дунёнинг 147 та мамлакатига боришлари мумкин.

Иккинчи ўрин уч мамлакат — Франция, Жанубий Корея ва Германияга тегишли. Учинчи ўрин Швеция ва Италияга насиб қилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1