1

Бухоро вилоятининг туристик бренди ишлаб чиқилади

ЖАМИЯТ 18.05.2015, 10:01
Бухоро вилоятининг туристик бренди ишлаб чиқилади

Бухоро вилоят ҳокимлиги, “Ўзбектуризм” миллий компанияси Бухоро минтақавий бўлими томонидан вилоятининг туристик бренди (лого ва шиори)ни ишлаб чиқиш бўйича кўрик-танлов эълон қилинади.

Танловни ўтказишдан мақсад Бухоро вилоят туристик салоҳиятини дунёга танитиш, тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бориш, ҳудудда ягона туристик бреднинг шаклланиши билан бирга уни дунёга кенг тарғиб қилиш, танлов доирасида юртимиз жамолини, тарихий ва маданий меъросларимизни, юртимиздаги меҳмонновозликни ўзида акс эттирган бренд яратиш бўйича кўрик-танлов ўтказишдан иборат.

Бу кўрик-танлов янги, антиқа лойиҳалар таклифлардан саралаб олинади ва Бухоро вилоятининг туристик бренди мақомига эга бўлади. Ғоялар ва лойиҳалардан орасидан энг яхшиси сараланади. Мазкур кўрик-танловда барча хоҳловчилар иштирок этиши мумкин.
Бухоро вилоятининг туристик бренди (лого ва шиори)ни ишлаб чиқиш бўйича кўрик-танловининг “Энг зўр туристик бренд” ҳамда “Энг зўр туристик бренд шиори” номинациялари ғолиблари танланади.
Иштирокчиларни рўйхатга олиш учун “Энг зўр туристик бренд” ҳамда “Энг зўр туристик бренд шиори” номинациялари бўйича вилоят ишчи гуруҳи номига ариза ёзиш орқали амалга оширилади (ариза намунаси илова қилинади).
Бухоро вилоятининг туристик бренди (лого ва шиори)ни ишлаб чиқиш бўйича кўрик-танловининг “Энг зўр туристик бренд” ҳамда “Энг зўр туристик бренд шиори” номинациялари ғолиблари:
1-ўрин 2 та номинатсиялар бўйича - 2 та ноутбук ҳамда ғолибликни тасдиқловчи диплом; 
2-ўрин 2 та номинатсиялар бўйича - 2 та планшет;
3-ўрин 2 та номинатсиялар бўйича - 2 та фотоаппарат ҳамда ғолибликни тасдиқловчи дипломлар билан вилоят ишчи гуруҳи томонидан тақдирланадилар.
Танлов натижалари вилоят ишчи гуруҳи томонидан Ҳакамлар ҳайъати қароридан сўнг вилоят телерадиокомпанияси, барча оммавий ахборот воситалари орқали ҳамда www.buxoro.uz, www.uzbektourism.uz веб сайтларида эълон қилинади.
Кўрик-танлов 2015 йил 4-5 центябр кунлари Бухоро шаҳрида ўтказилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1