Жорий йилнинг 21 май - 13 июн кунлари академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича таълим тайёргарлиги даражаси ва сифати мониторинг қилинади.
Мониторингга жалб қилинадиган таълим муассасалари ҳудудий бошқармаларда қуръа ташлаш орқали аниқлаб олинади. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан биттадан лицей ва еттитадан коллежлар мониторингда қатнашади.
Мониторинг жараёнида битта битирувчи босқич гуруҳи танлаб олиниб, ўқувчилар “Она тили ва адабиёти”, “Математика”, “Хорижий тил” фанларидан 12 тадан (жами 36 та) саволдан иборат тест синовлари топширадилар.
Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида мониторинг ўтказиш муддатлари Давлат тест маркази сайтида эълон қилинган.
Мониторинг гуруҳига ҳудудий бошқармалардан масъул ходимлар ва жамоатчи эксперт сифатида ОТМлар профессор-ўқитувчилари жалб қилинади.





