АсосийJamiyat

Коронавирусдан сақланиш учун тақилган ниқоб билан намоз ўқиш мумкинми?

'Коронавирусдан сақланиш учун тақилган ниқоб билан намоз ўқиш мумкинми?'ning rasmi

Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан Ал Азҳар электрон фатво марказининг коронавирусга оид фатволари эълон қилинди.

Унда, жумладан, коронавирусдан сақланиш учун тиббий ниқобда юриш зарур бўлган айни кунларда ниқоб тақиб намоз ўқишнинг ҳукми қандай эканлиги борасидаги саволга жавоб берилган.

Коронавирусдан сақланиш учун тақилган ниқоб билан намоз ўқишнинг ҳукми қуйидагича:

«Ислом тадқиқотлари маркази ҳузуридаги Фатво ҳайъати мусулмонларга коронавирус тарқалиши ёки юқишидан эҳтиёт бўлиш сабабли тақиб оладиган ниқобларда намоз ўқишнинг зарари йўқлигини қайд этган».

Мусулмонлар идораси томонидан берилган фатволарда масжидларда намоз ўқишни тўхтатишнинг ҳукми ҳақида ҳам маълумот бериб ўтилган.

«Миср фатво уйи (Дорул ифто) Азҳар шайхи ва Миср вақф вазирининг янги турдаги коронавирус тарқалишини олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар доирасида, икки ҳафта мобайнида, Республиканинг барча ҳудудларида жамоат ва жума намозларини адо этишни тўхтатиб, азон айтиш билан кифояланиш қарорларини маъқуллашини эълон қилди. Ўзбекистон мусулонлар идорасининг фатвоси ҳам шундай мазмунда чиқарилган».

Вирус юқишидан қўрқиб курсига ўтириб намоз ўқиш ҳукми ҳақидаги саволларга ҳам жавоб берилди.

«Шайх Уъвайда Усмон (Дорул ифто бош котиби): коронавирус юқишидан қўрқиб курсига ўтириб намоз ўқиш мумкин эмас. Мусулмон киши учун зарур эҳтиёт чораларини кўришгина вожиб бўлади».

Эслатиб ўтамиз, Коронавирусдан вафот этганлар шаҳид мақомида бўлишлари маълум қилинган. 

    Бошқа янгиликлар