Ягона интерактив давлат хизматлари порталида янги хизмат ишга тушди. У орқали сиз Солиқ тўловчининг индивидуал рақами (СТИР) ҳақида маълумот олишингиз мумкин бўлади.
Давлат солиқ қўмитасининг янги хизмати “Солиқ тўловчининг индивидуал рақами (СТИР) ни аниқлаш” сизга ўзингизнинг СТИР ҳақида бир зумда маълумот олиш ёки "Солиқ тўловчининг Давлат солиқ қўмитасида рўйхатга олинганлиги ва унга идентификация рақами берилганлиги тўғрисида”ги гувоҳномани шакллантириш ва чоп этиш имкониятини беради.





