АсосийJamiyat

"Алфа инвест" ўз хатоларидан суғурталанмаганми?

Мамлакатимизда фаолият юритаётган суғурта компаниялари ўзи ишини халққа хизмат кўрсатиш эмас балки мажбурий тўловларни йиғиш, деб ўйлайди чоғи.

Даракчи мухбири Қамариддин Шайхов, ўзи дуч келган ҳолат билан ўртоқлашар экан, ўзи қолдирган хабарни юқоридаги мулоҳазалар билан бошлади.

Бундан бир ой аввал "Алфа инвест" суғурта компаниясининг расмий диллерида машинамни суғурта қилдирган эдим. Кеча ИИВ Йўл патрул хизмати ходимлари тўхтатиб суғурта полисимни текширди ва унда хато аниқлади, суғурта эса мени номимгамас балки машина эгасининг номига ёзилганини айтишди. Аслида суғурта мени номимга қилиниши керак эди. Маълумотлар меники, имзо ҳам меники лекин у ерда машина ҳайдовчиси сифатида мен эмас балки машина эгасининг номи ёзилган. Бу ҳолат юзасидан "Алфа инвест" компаниясига мурожаат қилдим, менга бириктирилган диллер эса суғурта полисига мени номимни ручкада ёзиб, қўшиб қўя қолишди. Кимнингдир саводсизлиги, ўз ишини фақат истеъмолчининг чўнтагини қоқиш деб биладиганларнинг касрига ҳозир машинам жарима майдончасида турибди. "Алфа инвест" компанияси диллерлари эса бу айбловни бўйниларидан соқит қилиш илинжида. Камига айбни ўзимни ағдаришяпти. Фуқаролар манфаати йўлида хизмат қилиши керак бўлган идора вакиллари менга бу борада одамгарчиликдан гап очиб, жаримани тўлаб бера олишмаслигини айтишяпти. Бор умидим эса компания бош офисидан. Ҳеч ким пулни кўчадан супуриб топмайди.

Қонунларни ишлаш ёки ишламаслиги эса ўз қўлимизда. Кўрамиз воқеа нима билан якун топаркин. Суғурта компаниялари қачон халқ манфаатлари учун ишлаб, одамлар ишончини оқлайди?!

    Бошқа янгиликлар