АсосийDunyo

Японияда томошабинлар устига оғирлиги 700 кило бўлган варрак қулаб тушди

Япониянинг марказий қисмида жойлашган Сига префектурасида оғирлиги 700 кило бўлган варрак фестивалга ташриф буюрган томошабинлар устига қулаб тушди.

Воқеа оқибатида тўрт киши жабрланди, улар орасида 73 ёшли эркак ва етти ёшли бола ҳам бор, дея хабар беради Japan Today.

31 май куни ҳар йили бўлиб ўтадиган Big Kite фестивалида бамбук дарахтидан ясалган 12 х13 метр бўлган варрак 200 метр баландликдан томошабинлар устига қулади.

Жиддий жароҳат олган кекса эркак касалхонага етказилди. Ҳозирда у хушсиз аҳволда.

Полиция бўлиб ўтган ҳодиса сабабларини аниқламоқда.

2004 йилда Токиодан узоқ бўлмаган Канагава префектурасида бир тонналик варрак қулаши оқибатида саккиз киши жабрланган.

    Бошқа янгиликлар