Хитойнинг Янцзи дарёсида 1 июнь куни кечқурун 458 кишидан иборат “Шарқ юлдузи” дея ном олган кема чўкиб кетди. Теплоход Цзянсу шарқий провинцияси пойтахти Нанкиндан, жануби-ғарбга Чунцин шаҳрига йўл олган.
«Синьхуа» агентлигининг хабар беришича, кеманинг чўкишига кучли довулган дуч келгани сабаб бўлган. Қутилиб қолишнинг уддасидан чиққан кема капитани ва бош муҳандисининг сўзларига кўра, кема жуда тез фурсатларда икки дақиқада сув остига ғарқ бўлган.
Бу эса экипажга ҳалокат сигналини беришга вақт ҳам қолдирмаган. Ҳалокат содир бўлган жойдаги дарёнинг чуқурлиги 15 метр, кеманинг баландлиги — 11 метр. Қутқарувчилар ҳалокат жойини визуал тарзда аниқлашга муваффақ бўлишди. Сув остида ағдарилган теплоходнинг акси кўриниб турарди.
Хитой ОАВлари берган маълумотларга кўра, кема ҳаддан ортиқ тўла бўлмаган унда барча йўловчилар учун етарли қутқарув жилетлари бўлган. The Guardian нашрнинг ёзишича, ҳалокат тез содир бўлганлиги сабаб чўкаётган йўловчилар ҳатто қутқару жилетларини олишга ҳам улгуришмаган.
Бортда асосан сайёҳлар бўлганлиги сабабли қурбонларнинг яқинлари агентликларга ташланишган, шундан сўнг Шанхай полицияси аралашишга мажбур бўлди. Улар бортда бўлган барча йўловчиларнинг рўйҳатини тақдим этишни талаб этишмоқда.
Кема бортида 47 нафар экипаж аэъзоси ва 405 нафар йўловчи ва 5 нафар сайёҳлик агентликлари ходимлари бўлган.
Кема Цзянли шаҳри ҳудудида чўкан. Ҳалокат Хитой вақти билан соат 21:28 да содир бўлган.
Воқеа жойига етиб келган қутқарув гуруҳининг иши ёмғир ва кучли ёмғир оқибатила қийинлашган.
Ҳалокат жойида қутқарув ишларини 34 та қутқарув кемалари олиб боришди. Бундан ташқари, қутқарувчиларга кўплаб балиқ овловчи қайиқлар ҳам ёрдам бериш учун етиб келишди.
Хитой Халқ республикаси Давлат кенгаши бошлиғи Ли Кэцян шахсан қутқарув операциясига бошчилик қилди. ХХР раиси Си Цзинпин бўлиб ўтган ҳодисани Хитой янги тарихидаги энг катта фожеа дея атади.
Чўкканларнинг барчаси Хитой фуқаролари бўлиб, улар орасида асосан кексалар бўлган.
Турли манбалар берган маълумотларга кўра, кемада бўлган 20 нафаргача одам қутқариб олинишга муваффақ бўлган.
400 дан ортиқ киши бедарак йўқолган дея рўйҳатга олинган.
«Шарқ юлдузи» — 2,2 минг тоннагача сув сиғимига эга унчалик катта бўлмаган круиз лайнеридир. Унинг узунлиги 76,5 метр, баландлиги — 11 метрдан иборат. Кема Chongqing Eastern Shipping Corporation компаниясига тегишли.





