АсосийShou-biznes

Саида САИДБЕКОВА: “Менга тезроқ етиб олинглар!”

“Даракчи” газетасининг “Юлдузлар ҳужуми” саҳифасининг галдаги меҳмони ёш, умидли актриса Саида Саидбекова. Актриса ҳамкасблари томонидан уюштирилган “Юлдузлар ҳужуми”га нишон бўлди! Кескин берилган ҳужумкор саволларининг барига ёш актриса имкон қадар диққат билан жавоб беришга ҳаркат қилди.

Феруза Собитова, актриса:  —  Фильмларда кўпинча жуда мулойим, сипо қаҳрамонларни ижро этсангизда, ҳаётда сизни анча-мунча жаҳли тез, қайсар феъл-атворга эга деб эшитганман. Шу ростми?  

— Йўқ, ундай эмас. Ҳаётда жуда ҳам оғир-босиқ ва самимийман. Ҳар бир инсоннинг муносабатига қараб муомала қиламан. Ота-онам менга бу борада етарлича тарбия беришган. Инсон ким бўлишидан қатъи назар ўзлигини унутмаслиги керак, деб ҳисоблайман. Қолаверса, одамлар мени қўпол ва жаҳлдор деб ўйлашларига охирги пайтларда бир неча фильмларда салбий қаҳрамонларни ижро этганим сабаб бўлган шекилли.

— Севара Солиева, актриса: — Интернет сайтларининг бирида суратингиз остига сизни омадсиз, иқтидорсиз актрисага чиқариб, туҳмат билан кино соҳасига кириб келган, деган шарҳларни  ёзишипти. Ўқиб ҳайрон бўлдим...

— Биласизми, мевали дарахтга ҳар доим тош отилган. Мен жуда омадли актрисаман. Бошимда давлатим, суянган ота-онам бор. Шунинг ўзи мен учун катта омад ва бахт. Интернет орқали иғво тарқатишга уринаётганганларга эса ўзимнинг алангали саолимни айтиб қўйиш баробарида шундай дейман: “Менга тезроқ етиб олинглар!  Бекорчи иғволар билан вақтингизин ўтказманг. Зеро бахилнинг боғи ҳеч қачон кўкармаган!” 

Отабек Маҳкамов, актёр ва юрист: — Жаҳон ва ўзимизнинг кинода салбий образларни қойилмақом қилиб яратган актёрларнинг  қай бирини танийсиз  ва уларни қайси жиҳатларини ўз образларингизда инобатга оласиз?

  • Ўзимизнинг кино санъатимизда иктидорли Шодия Тўхтаевани яхши салбий актриса сифатида тан олишади. Шодия опа хаётда жуда ҳам самимай ва хушмуомала. Лекин салбий ролни маромига етказиб ижро этади. Бу эса унинг ҳақиқий проффессионал актриса  эканлигидан далолатдир! Мен айнан Шодия Тўхтаеванинг ижросидаги профессоналликни ўз ролларимда  инобатга оламан. Чет эл актёрларидан эса Жулия Робертс ижодини кузатиб бораман. Жулия Робертс ҳам салбий, ҳам ижобий ролларни маромига етказиб ўйнайди. Суратга тушиш жараёнида унинг ижросидан ўрганганларимни ҳам инобатга оламан.

Нигина Анорбоева, актриса: — Сочингиз ва умуман имиджингиз устида ишлашингиз лозим шекилли...

— Нега? Ўзимга кўпроқ сочларимни ёйиб юриш ёқади. Қолаверса, ҳар доим ўзимга ёққан ишни қилишга одатланганман. Пардоз бобида жуда инжиқман. Одамларга ҳайронман, кўпчилик бўяниб, қош-кўзингни татуаж қилдир дейишади.  Ахир ёшликнинг ўзи бир гўзаллик-ку!?  Илгари аёлларимиз қошига фақат ўсма қўйишган. Пардоз-андозга эса фақат ўттиз ёшдан ошгандан кейин эътибор бера бошлаган. Терилмаган қош ўзбек қизларимизнинг иффати, ҳаёси, кўрки деб ҳисоблайман. Имижимга келсак, юз тузилишим ўзбекона чеҳра. Ҳамма имижини ўзгартириб, ортиқча пардоз бераверса, ўзбек қизларимизнинг қиёфаси йўқолиб кетмайдими? Хуллас, шахсан ўзимга ташқи кўринишим ёқади.

Санжар Шодиев, режиссёр ва актёр:  — Менимча, сиз фильмда рол ўйнаш жараёнида қаҳрамонингиз характери эмас, ролингизнинг қандай чиқиши ҳақида кўпроқ ўйлайсиз.. 

  • Ҳар иккисига ҳам алоҳида эътибор бераман. Ахир қаҳрамон характерини ўрганмай туриб қандай қилиб ролЬ ўйнаш мумкин? Сценарийни ўқиб бўлгач, съёмка жараёни бошланганида қаҳрамоним дунёси билан яшашни бошлайман ва ўзимнинг Саида эканлигимни унутаман.  

Қисқача маълумот:

Туғилган йили ва жойи: 1989 йил, Гулистон шаҳри.

Таҳсил олган билим юрти: Ўзбекистон Давлат санъат институти

Орзуси: Эл суйган санъаткор бўлиш

Оилада: 4 қиз, бир ўғил

Шиори: Ҳаётда яхши инсонлар жуда кўп. Агар уларни топа олсанг, улардан бири бўл!

Қайси таомларни пиширишни билади: Хамирли овқатлардан бошқа ҳаммасини тайёрлай олади.

Фильмлар:

2011 »Фарзандим»  

2013 «Фарзандим-2»,

2012 «Ёлланган совчи»

2012 «Хўрланганлар»

2011 «Фидоийлар»

Моҳичеҳра ЭШМИРЗАЕВА тайёрлади

    Бошқа янгиликлар