Ижтимоий тармоқлар бугун энг асосий ахборот майдонига айланиб улгурди. Нафақат санъат олами балки ижтимоий соҳада фаолият юритадиган кишилар учун энг қулай алоқа воситаси. Ундаги баъзи хабарлар, суратлар эътиборни тортмай қолмайди. Ушбу саҳифамизда доимгидек энг қизиқ суратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.
“Асал кимнинг жиғига тегмоқчи”
Актриса Асал Шодиева пойтахтимиздаги ресторанлардан бирида тушган суратини инстаграмдаги шахсий саҳифасига жойлади. Стол устида эса икки қадаҳда шарбат, шам ва гуллар бор. Бу суратни кўрган Шодиеванинг мухлислари “Суратни хонанда Шоҳруххон туширганми?”, деган саволларни йўллашди. Асал бу романтик кечада ким билан эди деган саволлар бисёр. Аммо актриса бу саволларга жавоб бермади. Бизда эса аниқ жавоб бор. “Айғоқчи”ларимизнинг гапларига қараганда актриса шу куни ресторанга яқин дугонаси билан ташриф буюрган ва уни бу суратга дугонаси туширган. Балки Асал бу сурат билан кимнингдир жиғига тегмоқчидир...
“Асал ва Шаҳода ўртасидаги совуқ муносабат...”
Актриса Шаҳзода Муҳаммедова Самарқанддаги кўҳна обидаларнинг бирида суратга тушди. Сурат қолиб Шаҳзоданинг қолдирган изоҳлари эътиборимизни тортди. Изоҳда актриса Назокат исмли собиқ дугонасини дўстликка вафо қилмаганликда айбламоқда. Шаҳзоданинг собиқ дугонасига атаб ёзган мулоҳазалари анча вақт муҳокамаларга сабаб бўлди. Дарвоқе, актрисанинг собиқ дугонаси бугун актриса Асал Шодиеванинг қадрдон дўстларидан. Наҳот Асал ва Шаҳзода ўртасидаги совуқ муносабатларнинг сабаби шу бўлса?
“Чақалоқ кўтарган Озодбек ва Манзура”
“Ниҳол” мукофоти совриндори хонанда Манзура жажжи кичкинтойлар билан суратга тушиб уни интернетга жойлаши одат тусига кирган. Бу гал кичкинтойни нафақат Манзура балки Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков ҳам кўтариб турибди. Қизиқ!
“Болалигим сени соғиндим...”
Хонанда Жаҳонгир Позилжонов ҳеч нарсадан тортинмайдиган санъаткорлардан. Болалар машинасига ўтириб олган хонанда болалик даврларини қўмсаган бўлса ажабмас.
“Лола: Севаман, жудаям севаман!”
Лола Йўлдошева яна муҳокама майдонининг асосий мавзуси. Ўтган ҳафта у яқин ижодий ҳамкори ва дўсти Наримон билан тушгани суратини интернет жойлади. Унга қолдирган изоҳ эса Лоланинг мухлислари қатори бизни ҳам ҳайратда қолдирди.
“Ўсмалар қўйсам ярашар қошимга”
Ҳалима Ибрагимова интернетнинг энг фаол фойдаланувчиларидан. Актриса уйда палов дамлаётганидан тортиб, фарзандларини боғчага жўнатаётганигача суратга олиб интернетга жойлайди. Ўтган ҳафта у қошига ўсма қўяётганини суратга олиб, инстаграмга жойлади.
“Ухлагани ҳам вақти йўқ...ми?”
Хонанда Муниса Ризаева ишлайвериб анча толиққан чоғи машинасида ухлаб қолибди. Энг қизиғи бу ҳолатни суратга олдиришга ҳам улгурган.
“Сурат хира, лекин...”
Саъдуллаевлар сулоласининг давомчиси Муқаддас Саъдуллаеванинг яқиндагина инстаграм ижтимоий тармоғи қўйган сурати ва унга қолдирган изоҳи анча муҳокамаларга сабаб бўлди. Сурат хира бўлишига қарамасдан унда Муқаддас турмуш ўртоғи биланлигини англаш қийин эмас. Қизиқ, Саъдуллаева турмуш ўртоғи билан тушган суратига бундай изоҳ қолдиришининг сабаби нима экан?!





