Тошкент шаҳридаги Инҳа Университети дунёнинг олди АКТ компаниялари билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйган. Ана шундай компаниялардан бири “Google”дир.
2008 йилдан бери Google компанияси йилнинг энг йирик Google-воқелиги - Google I/O конференциясини ўтказиб келмоқда. Мазкур тадбирда минглаб дастур ишлаб чиқарувчилар йиғилиб, Google компаниясининг сўнгги дастур ишланмалари ҳамда инновацион ечимларини муҳокама қилишади. “I/O” бирикмаси input/output (киришдаги ахборот/чиқишдаги ахборот) ҳамда, Innovation in the Open ("Инновацияни кашф қилиш" тарзида талқин қилинади. Бутун дунё бўйлаб Google I/O Extended тадбирлари уюштирилиб, унда маҳаллий IT жамиятлари тўпланиб, биргаликда мулоқотда бўлишади, Google янгиликларини муҳокама қилиб, I/O намойишини томоша қилишади, дастурий танлов ва мусобақалар уюштириб, маҳорат мактабларини ўтказишади ҳамда Google ечимлари ёрдамида ишлаб чиқилган маҳаллий маҳсулотларнинг тақдимотини ўтказишади.
2015 йилнинг 6 июнь куни Google I/O биринчи маротаба Тошкент шаҳридаги Инҳа Университетида 130 нафардан ортиқ дастурчилар иштирокида ўз тақдимотини ўтказди. Ушбу тақдимотда иштирокчилар I/O конференциясидаги энг яхши маърузалар, Ўзбекистон бозорида тақдим этилган энг сўнгги дастурийиловалар ва янгиликлар билан танишиш имкониятига эга бўлишди. Тадбирда ҳар хил дастурий танловлар ўтказилиб, ғоя яратувчилар учун ажойиб муҳит ташкил этилди. Шунингдек, Samsung компанияси, NewMax Technologies ва Интернетдаги оммавий портал www.daryo.uz ўз ечимларнинг тақдимотиниўтказиб, тажрибалари билан алмашишди.Профессионал дастурий етакчилар дастур асосида кичик амалий сессиялар ва дастурий мусобақа ҳамда танловлар ўтказилди. Ушбу тадбирга NESCAFÉ®, KitKat® савдо белгилари ҳамда AslBarakа компаниялари ҳомийлик қилишди.
1998 йилнинг 4 сентябрь куни Ларри Пейдж ва Сергей Бринлар томонидан ташкил топган Google компаниясининг йиллик айланмаси бугунга кунга келиб 66 млрд. АҚШ долларидан ортиб кетди. Ер юзидаги барча маълумотларни бирлаштириб, улардан фойдаланишда қулайлик яратишни мақсад қилган компаниянинг қидирув хизматлари - интернет тизимидан фойдаланувчилар орасида кенг оммалашган. Биргина мисол: дунёдаги 1,17 млрд. одам Google қидирув тизимидан фойдаланади. Бир сонияда 40 минг, кунига 3,5 млрд. ва йилига 1,2 трлн. сўров-қидирувлар амалга оширилади. Компанияда 56 минг нафарга яқин ходим хизмат қилади.





