АсосийJamiyat

Туркманистон Президенти Ўзбекистонга ташриф буюради

Жорий йилнинг куз ойларида Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Туркманистон Ташқи ишлар вазирлигига асосланиб UzDaily нашри хабар берди.

Туркманистон бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мамедов бошчилигидаги делегация жорий йилнинг 1-2 июнь кунлари Ўзбекистонда бўлган эди.

Ташриф давомида икки мамлакат Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлар ўтказилди. Шунингдек ташриф чоғида Туркманистон президентининг юртимизга ташрифи масаласи муҳокама қилинди.

Томонлар ташриф давомида имзоланиши режалаштирилаётган ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқди ҳамда ўзаро манфаатли масалаларни муҳокама қилди.

    Бошқа янгиликлар