1

Петербурглик безори планшет ейман деб ҳалок бўлди

ДУНЁ 08.06.2015, 18:01
Петербурглик безори планшет ейман деб ҳалок бўлди

Санкт-Петербург бўйича ИИВ матбуот хизмати қўлга олинган вақтда ўз планшети бўлакларини ейишни бошлаган маҳаллий кимса ҳақида маълумот берди.

Ўз деразасидан кўчага нарса улоқтираётгани ҳақида хабар топган маҳаллий полиция вакиллари дарҳол воқеа жойига участка нозирини юборишди. Улар мазкур ҳолат 41 ёшли эркак томонидан амалга оширилаётганлигини аниқлашди.

Қўлга олинган вақтда эркак ўзини ғалати тутиб, ўз планшети ойнаси ва пластикдан бўлган қисмларини ейишни бошлади. Полициячи эркакни тўхтатиб, “тез ёрдам” чақирди. Аммо безори шифокорлар келгунига қадар вафот этди.

Ҳозир мазкур ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда, бўлиб ўтган ҳодиса сабаблари аниқланмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1