Ўзбекистонлик тиббиёт ходимлари Бахтиёр Абдурашитов ҳамда Шоира Атаджанова тиббиёт соҳасида фойдаланиш учун камқонликни даволаш учун доривор восита таклиф этдилар.
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг берган маълумотларига кўра, таклиф этилган воситанинг вазифаси - экологик тоза ўсимлик хом ашёси асосида анемияга қарши маҳаллий, арзон ва юқори даражада самарали препаратни яратиш, алиментар ва гемолитик анемиянинг экспериментал модели асосида унинг қуёнларда перифирик қоннинг морфологик таркибини тиклаш хусусиятини аниқлаш, яллиғланишга қарши таъсирини ва сироп таъсирида иммун тизимнинг табиий равишда, ножўя таъсирларсиз иштирок этиш даражасини аниқлашдан иборат.
Муаллифлар мазкур дори воситасига патент олиш учун талабнома топширдилар.
11.06.2015 14:01





