1

Яна икки киши MERS қурбонига айланди

ДУНЁ 15.06.2015, 11:32
Яна икки киши MERS қурбонига айланди

Куни кеча Корея Республикасида яқин шарқ респиратор синдроми коронавируси оқибатида аҳволи ёмонлашган яна икки киши ҳалок бўлди. Бунинг оқибатида ҳалок бўлганларнинг умумий сони мамлакатда 16 кишига етди.

Бундан ташқари, коронавирус юқтирилган яна бешта янги ҳолат рўйҳатга олинди: Жанубий Кореяда касалланганлар сони 150 кишига етди, дея хабар беради ТАСС.

Мазкур коронавирус илк бор одамда 2012 йилда Саудия Арабистонида аниқланган. Бугунги кунда ушбу коронавирус тарқаган мамлакатлар сони 23 тани ташкил қилди. 40 фоиз ҳолларда касаллик ҳалокатли якун топади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1