АсосийJamiyat

Германиялик шифокорлар бемор болаларни тиббий кўрикдан ўтказишади

 

18-25 июнь кунлари Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти мутахассислари 19-20 июнь кунлари Фонднинг тиббий-ижтимоий марказида Фарғона, Андижон, Наманган, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳридаги бемор болаларни тиббий кўрикдан ўтказилади.

Шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий ва Хоразм (21 июнь куниБухоро шаҳри вилоят кўптармоқли болалар тиббий марказида), Қашқадарё ва Сурхондарё (22 июнь куни – Қарши шаҳри вилоят кўптармоқли болалар тиббий марказида), Самарқанд (23 июнь куни – Самарқанд шаҳри вилоят кўптармоқли болалар тиббий марказида), Жиззах ва Сирдарё (24 июнь куниЖиззах шаҳри вилоят кўптармоқли болалар тиббий марказида) вилоятларидаги бемор болаларни тиббий кўрикдан ўтказилди.

Тиббий кўрик натижаларига кўра энг оғир деб топилган бемор болалар жорий йилнинг август ойида Германиянинг нуфузли клиникаларида даволаниш учун 6 ойдан 3 йилгача бўлган вақтга жўнатилади.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, кам таъминланган оилалардаги бемор болаларни ижтимоий ва тиббий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасида муҳим ишларни амалга ошириб келмоқда. Шу мақсадда, Фонд томонидан бемор болаларни чет эл нуфузли клиникаларида даволаш учун махсус дастур ишлаб чиқилган.

2002 йилда “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти томонидан уч томонлама ҳамкорлик битими имзоланган эди. Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти 1967 йили ташкил топган бўлиб, 35 дан ортиқ давлатлар билан ўзаро хамкорлик қилади. Ҳамкорлик доирасида 12 ёшгача бўлган бемор ва ногирон болаларни даволаш ва реабилитация қилиш билан шуғулланадилар.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки 2014 йилнинг 3-10 апрел кунлари Германиялик мутахассислар томонидан республикамиз ҳудудларидаги жами 500 нафарга яқин бемор болалар тиббий кўрикдан ўтказилиб, 40 нафар бемор болаларнинг ҳужжатлари Германия клиникаларида даволаш учун танлаб олинган эди.

Шунингдек, жорий йилнинг 12 февраль куни эса Тошкент Халқаро Аэропортидан 13 нафар бемор болалар Германия клиникаларида даволаниш учун Германияга жўнаб кетишиб, ўтган йиллар давомида Германияга даволаниш учун жўнатилган 13 нафар бемор болалар даволаниш курсларини ўтаб, 16 феврал куни соғломлаштирилиб юртимизга қайтишди.

    Бошқа янгиликлар