1

Қўшиқчи ва актриса Жанна Фриске вафот этди

ДУНЁ 16.06.2015, 09:39
Қўшиқчи ва актриса Жанна Фриске вафот этди
 

Россиялик қўшиқчи ва актриса Жанна Фриске 40 ёшида узоқ муддатли онкологик касаллик билан курашдан сўнг вафот этди.

Бу ҳақда 15 июнь куни РИА Новостига унинг отаси Владимир Борисович хабар берди: "Жанна вафот этди, бу ҳақиқат. Бу ҳодиса кечки пайт соат 10 да рўй берди".

Бу хабар уни севган барча учун кутилмаган янгилик бўлди.

Жанна Фриске 1974 йилнинг 8 июль куни Москвада таваллуд топган. 1996 йилда у «Блестящие» гуруҳи таркибида саҳнага чиққан, 2003 йилда яккахон хонанда сифатида фаолият юрита бошлаган. Кинодаги дебют ролини у 2004 йилда Тимур Бекмамбетовнинг «Ночной дозор» фильмида ижро этган, 2005 йилда эса «Дневной дозор»да суратга тушган.

Фриске «Циркда юлдузлар билан», «Африка юраги», «Империя», «Музлик даври 2» телелойиҳаларида иштирок этган. Кино ва шоу-бизнесдаги фаолияти учун Фриске бир қатор мукофотлар билан тақдирланган.

2013 йилда актрисанинг бош миясида ўсимта аниқланган ва унга ёрдам учун ўнлаб миллион рубль ёрдам пули йиғилган эди, бироқ даволаш бесамар кечди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1