АсосийJamiyat

Вилоятларда ўтказилган рейдларда 251 та турли қонунбузарликларга йўл қўйилганлиги аниқланди

Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлигининг Андижон ҳамда Хоразм худудий бўлимлари вилоят Давлат солиқ бошқармаси, вилоят ИИБ ЙҲХ Бошқармаси ва Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлиги томонидан мунтазам равишдаги назорат тадбирларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Ушбу тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 9 мартдаги “Автомобил транспортида йўловчилар ташиш соҳасидаги тадбиркорлик фаолиятининг алоҳида турларини амалга оширишни тартибга солиш тўғрисида” ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 майдаги “Йўналишсиз таксилар фаолиятини тартибга солиш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда.

Ушбу режа жадвалга Андижон вилоятнинг барча ҳудудларида қўшма рейд тадбирлари амалга оширилмоқда. Қўшма-рейд давомида Андижон шаҳрида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланаётган енгил автомобиллар хайдовчиларига йўл ҳаққини асоссиз равишда оширмаслик борасида ташвиқот-тарғибот ишлари олиб борилди.

Андижонда ўтказилган тадбирлар давомида жами 36 та автотраспорт эгалари лицензиясиз ноқонуний фаолият кўрсатаётганлиги ва 125 та хайдовчиларнинг турли қоидабузарликлари аниқланди.

Шунингдек, Агентликнинг Хоразм вилоят бўлимида ҳам Вилоят Ички ишлар бошқармаси, Йўл харакати хавфсизлиги бошқармаси ва Вилоят давлат солиқ бошқармаси ходимлари билан хамкорликда қўшма рейд тадбирлари бўлиб ўтди. Қўшма рейд тадбирлари давомида автотранспорт хайдовчилари томонидан 251 та турли қонунбузарликларга йўл қўйилганлиги аниқланди.

Жумладан юк автотранспорт воситалари хайдовчилари томонидан 18 та ҳамда йўловчи ташиш билан шуғулланаётган автотранспортлардан эса 233 та қоидабузарлик холатлари аниқланди.

Лицензиясиз ноқонуний равишда юк ва йўловчи ташиётган 79 нафар автотранспорт хайдовчилари  аниқланиб, уларга нисбатан хамкорликда маъмурий баённомалар тузилди. Тўпланган хужжатлар суд органларига, Давлат солиқ инспектсияси ходимлари томонидан юборилди. Суд органлари уларга нисбатан 65 миллион 475 минг сўм миқдорида жарима қўллади.

Лицензиясиз ноқонуний фаолият кўрсатаётган хайдовчиларга вилоят ИИБ ЙҲХБ хамда ДСИ ходимлари томонидан белгиланган тартибда далолатномалар расмийлаштирилиб автомобиллари вақтинча жарима майдонига киритилди.

Бу борадаги қўшма-рейд тадбирлари давом этмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар