1

Долларда энди аёл қиёфаси пайдо бўлади

ДУНЁ 18.06.2015, 09:51
Долларда энди аёл қиёфаси пайдо бўлади

АҚШ тарихида илк бор 10 долларлик купюрада аёл чеҳраси пайдо бўлади, дея хабар беради Reuters.
АҚШ молия вазири Жейкоб Льюнинг маълум қилишича, янги купюра 2020 йилда пайдо бўлади, тасвир "Америкача демократиянинг қадриятларини намойиш этади". Аммо ҳозирча банкнотада кимнинг тасвири пайдо бўлиши маълум қилинмаяпти. Таъкидланишича, янги купюра ҳақидаги қарор жамоат фикрини инобатга олган ҳолда қабул қилинади. Кампания натижаларига кўра Эндрю Жексон, Элеонора Рузвельт ва Роза Паркслар етакчилик қилмоқда.
Аёл қиёфаси акс этган купюра аёлларга овоз бериш ҳуқуқи берилган АҚШ Конституциясининг 19-ўзгариши қабул қилинганлигининг 100 йиллигига бағишланади.  

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1