АсосийJamiyat

Мактабгача таълим муссасалари тўғрисидаги маълумотларни Очиқ порталдан олиш мумкин

Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар порталига Халқ таълими вазирлиги “Вазирлик тизимидаги мактабгача таълим муссасалари тўғрисидаги маълумотлар”ни тақдим этди.

Бу ҳақда портал матбуот хизмати хабар берди. Маълумотлар вилоятлар бўйича боғчалар жойлашган туманлар, мактабгача таълим муассасаси жойлашган манзил, унинг раҳбарини исми-шарифи, телефони кўрсатилган ҳолда келтирилган.

Барчамизга маълумки, мактабгача таълим узлуксиз таълимнинг бошланғич қисми ҳисобланади. У боланинг соғлом ва ривожланган шахс бўлиб шаклланишини таъминлаб, ўқишга булган иштиёқини уйғотиб, тизимли ўқитишга тайёрлаб боради. 6-7 ёшгача бўлган мактабгача таълим давлат ва нодавлат болалар мактабгача таълим муассасаларида ва оилада амалга оширилади.
Мактабгача таълимнинг мақсади – болаларни мактабдаги ўқишга таёрлаш, болани соғлом, ривожланган, мустақил шахс бўлиб шакллантириш, қобилиятларини очиб бериш, ўқишга, тизимли таълимга бўлган иштиёқини тарбиялашдир.

Берилган маълумотларга кўра, бугунги кунда Республикамизда 4417та мактабгача таълим муассасалари фаолият юритмоқда. 

 

    Бошқа янгиликлар