Ҳужжат муаллифи Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасидир. Ҳужжат муҳокамаси 2015 йилнинг 25 июлида ўз ниҳоясига етади.
Қонун ҳужжати лойиҳасининг муҳокамасида, якка тартибдаги тадбиркор ёллаган ишчиларини рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қуйидаги бандлар бор:
1.Якка тартибдаги тадбиркор ёллаган ишчиларини рўйхатдан ўтказиш
2. Якка тартибдаги тадбиркор ёллаган ишчиларини рўйхатдан ўтказиш уларни яшаш манзилидан қатъий назар, якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтган жойдаги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциясига келган ҳолда, почта алоқаси воситасида ёки Интернет тармоғи орқали амалга оширилади.
3. Якка тартибдаги тадбиркор ёллаган ҳар бир ишчиси рўйхатдан ўтказилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг ўн фоизи миқдорида давлат божи ундирилади. Тушган маблағлар якка тартибдаги тадбиркор ишчиларини рўйхат ўтказиш харажатларини қоплашга фойдаланилади.
Давлат божи қайтарилмайди.
“Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тадбиркорлик фаолиятини ишчи ёллаган ҳолда амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарори” муҳокамаси жараёнида қатнашиб, ўз мулоҳазаларингизни қолдиришингиз мумкин. Берилган изоҳлар муҳокама қилиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жойлаштирилади. Шунингдек, Сиз ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари муҳокамасига оид Сўровномани тўлдиришингиз мумкин.
Берилган изоҳлар ва Сўровномада билдирилган таклифлар тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқувчилар — давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан кўриб чиқилиши шарт.





