АсосийJamiyat

Лицей ва коллеж битирувчиларининг билими мониторинг қилинди

Жорий йилнинг 28 май – 19 июнь кунлари академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича таълим тайёргарлик даражаси мониторинги ўтказилди.

Мониторинг жараёни республикамизнинг турли ҳудудларида 14 та академик лицей ва 98 та касб-ҳунар коллежларида бўлиб ўтди. Мониторингда 450 нафар ўқитувчилар ва 3000 нафардан ортиқ битирувчи босқич ўқувчилари қатнашдилар.

Қуръа ташлаш орқали танлаб олинган академик гуруҳ ўқувчилари “Она тили ва адабиёти”, “Математика”, “Хорижий тил” фанларидан тест синовлари топширдилар. Бундан ташқари ўқитувчилар ва ўқувчилар билан ўрта махсус, касб-ҳунар таълим тизимида таълим сифатини ва битирувчиларнинг таълим тайёргарлик даражасига таъсир қилувчи омилларни ўрганишга бағишланган ижтимоий сўров ўтказилди.

 

    Бошқа янгиликлар