АсосийJamiyat

Мамлакатимизда 4,3 мингдан ортиқ шаҳар ва шаҳарлараро йўналиш фаолият кўрсатмоқда

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигида линияли таксилар фаолиятини тартибга солишга доир чора-тадбирлар ва ушбу йўналишдаги устувор вазифаларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг лицензиялаштириш бўлими бошлиғи А.Исаевнинг сўзларига кўра, мамлакатимизда автомобиль транспорти жадал ривожланаётган транспорт турларидан бири бўлиб қолмоқда ва барқарор тараққиёт тенденциясига эга. Айни пайтда мамлакатимиз бўйича 4,3 мингдан ортиқ шаҳар, шаҳар атрофи ва шаҳарлараро йўналиш фаолият кўрсатмоқда. 
Йўловчи ташиш соҳасида, жумладан, соғлом рақобат муҳити яратиш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарасида барча шаҳар ва аҳоли пунктларида йўловчи ташиш хусусий ташувчилар томонидан амалга оширилмоқда.

Автотранспорт хизматларининг 99 фоизи хусусий сектор томонидан тақдим этилмоқда. Тадбиркорлар аҳолига сифатли хизмат кўрсатиб, замонавий автовокзал, автобус станцияси ва бекатлар қурилиши ёки мавжудларининг реконструкция қилинишида иштирок этамоқда. 

    Бошқа янгиликлар