1

Гиёҳванд моддасини яшириб олиб кетаётган бекободлик йигит Тошкентда қўлга тушди

ЖИНОЯТ 07.05.2020, 15:47
Гиёҳванд моддасини яшириб олиб кетаётган бекободлик йигит Тошкентда қўлга тушди

Шу йилнинг 25 апрель куни соат 02:45 да Мирзо Улуғбек туманида жойлашган “Руми” кафеси қаршисида бир номаълум шахс ички ишлар органлари ходимларини кўриб, шубҳа уйғотувчи хатти-ҳаракатларни қила бошлайди. 

 Шу сабаб ички ишлар ходимлари уни 6-сонли ИИБга олиб бориб холислар иштирокида текширишганда, спорт курткасининг чўнтагидан полиэтилен пакет ичида қоғоз бўлакларига ўралган жами ўн саккиз дона яшил рангли ўткир ҳидли ўсимликсимон модда топилган.

ИИВ Ахборот хизматининг маълум қилишича, фуқаро К.С. Тошкент вилояти, Бекобод шаҳрида яшаши, муқаддам Жиноят кодексининг 169-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилганлиги аниқланди. 

 Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1