Ёш актёр Йигитали Мамажоновнинг кино санъатига кириб келиши қайсидир маънода янгилик бўлди.
Лекин унинг қиёфаси, ўзини тутиши, имиджи ва мимикаси кўпроқ ҳинд кино санъати қироли Шохруххонни эслатиб юборади. Балки Йигитали аслида ҳам Шохруххонга тақлид қилар?
Ҳозирча, Йигитали Мамажонов унчалик кўп фильмларда суратга тушгани йўқ. Аммо у ҳар бир фильмда ўзига топширилган образ характерни имкон қадар ишонарли ижро этишга ҳаракат қиляпти. Ҳозир актёр қандай ижодий ишлар билан бандлиги ҳақида маълумот берсангиз.
Гулнора Абдиева, Самарқанд вилояти
Таҳририят:
Йигитали Мамажонов билан боғланиб, мухлиснинг саволига жавоб олдик.
Йигитали Мамажонов, актёр: — Режиссёрлардан Аюб Шаҳобиддинов билан янги бир фильм устида иш бошлаяпмиз. Фильм номи ҳозирча сир. Қолаверса, ҳозирги пайтда яна бир неча режиссёрлардан таклифлар бўляпти, улар орасидан маъқулини танлаб суратга тушишни режалаштиряпман. Шоҳруҳхонга тақлид борасидаги саволингизга келсак, очиғи мен ҳеч кимга тақлид қилмаганман. Ҳинд фильмларини эса умуман томоша қилмайман. Фақат Голливуд фильмларини кўраман.





