"Машҳур" Асалҳонейни уриб, танасини скотчлаб кетишганда уни ички ишлар ходимлари қутқарди

ЖИНОЯТ 08.05.2020, 11:40
"Машҳур" Асалҳонейни уриб, танасини скотчлаб кетишганда уни ички ишлар ходимлари қутқарди

Интернетда машҳур бўлган Асалҳонейни тунаб кетишди. Бу ҳақда ИИВ хабар бермоқда. 

Ёзилишича, 5 май куни соат 20:15 ларда Мирзо Улуғбек тумани, 2-сонли ИИБнинг навбатчилик қисмига фуқаро Д.П. мурожаат қилиб, Мирзо Улуғбек тумани, С-1 мавзесида яшовчи А.Х. хонадонидан шубҳали шовқин-суронли овозлар эшитилаётганлиги ҳақида хабар берган.

Юқоридаги ҳолат юзасидан зудлик билан воқеа жойига етиб борган Тошкент шаҳар ИИББ ППХ бригадаси 1-баталон, 1-отряди ходимлари сафдорлар Ш.Тохиров ва С.Комоловлар жабрланган фуқаро яшовчи уйнинг кириш-чиқиш йўлагидан югуриб чиқиб, ходимларни кўриб воқеа жойидан яширинишга ҳаракат қилган шахсни ушлаганлар.

Туман 2-сонли ИИБ Жиноят қидирув бўлимида унинг шахсига ойдинлик киритилганда, у Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Пешқадам кўчасида яшовчи Я.А. эканлиги ҳамда муқаддам Жиноят кодексининг 273-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилганлиги аниқланган.

Ходимлар юқорида кўрсатилган манзил бўйича уйга киришганда, у ерда яшовчи Х.М. (интернетда Асалҳоней номи билан танилган аёлнинг ҳақиқий исм-шарифи бош ҳарфлари) оғзи, қўли ва оёқлари скотч билан боғланган ҳолда танаси ва юзидаги турли жароҳатлар билан топилган ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

«Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда», — дея ёзилади хабарда. Фуқаро Х.М.нинг ўзи ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида юз берган воқеа юзасидан видеохабар қолдирган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1