Бугун барча олий таълим муассасаларида 2015—2016-ўқув йили учун магистратура йўналишларига қабул комиссиялари иш бошлади, деб хабар бермоқда«Xushnudbek.uz» сайти.
Ҳужжатлар 1 июлдан 30 июлгача қабул қилинади. Жорий йилда 68 та ОТМларга 5 минг нафар магистр талабалар қабул қилиниши режалаштирилган.
Магистратурага киришда қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
· магистратура мутахассислиги кўрсатилган ҳолда, олий таълим муассасаси ректори номига ариза;
· олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг асл нусхаси (ёки дипломдан кўчирма — Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларини давлат гранти бўйича ўқиб тугатганлар учун) ҳамда унга илова;
· 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат;
· 086-У — шаклдаги тиббий маълумотнома.
Ҳужжатлар тақдим этилиши жараёнида абитуриентлар паспорт ва ҳарбий хизматга алоқадорлик ҳақидаги ҳужжатларини шахсан кўрсатадилар. Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар мавжуд бўлганда олий таълим муассасаси қабул комиссияси абитуриентнинг ҳужжатларини қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас.