“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасининг ҳудудий раҳбари 200 АҚШ доллари учун қора курсига ўтирди.
Руҳафзо (исми ўзгартирилган) санъатга кириб келганига ҳали унча бўлгани йўқ. Ҳали у даражада танилиб улгурмаган бўлса-да, ҳар қалай, қўшиқлари аҳён-аҳёнда радио ва телеканалларда айланиб турибди. Катта-кичик тадбирларда ҳам кўриниш берди. Бу ёқда тўй-ҳашам, халқ хизматлари дегандек...
— Яхшимисиз? Бир чиройли синглимизга лицензия керак бўп қолди. Фақат тезроқ. Шуни нима қилдик? Ҳа энди... харажатсиз иш битармиди? Келиштириб айтасиз-да!.. Тушунарли, бўпти. — Зокиров гўшакни қўйиб, яна хонандага тикилди. — Лицензия бўлими билан гаплашдим. Ўзи бунақа ишларнинг “ставка”си баландроқ. Сизга “уступка” қиляпмиз. Хуллас, иккита қоғоз билан ишингиз битди ҳисоб.
Руҳафзо куппа-кундуз куни ундан пора талаб қилаётган амалдорга қараб ич-ичидан нафрати тўлиб тошса-да, сир бой бермади.
— Шу холосми? — деди сиполик билан.
— Агар кўнглингиз тўлмаётган бўлса, бирорта зиёфатга ҳам йўқ демаймиз, — айёрона жилмайди Зокиров...
Воқеанинг тўлиқ тафсилотининг “Даракчи” газетасининг 9 июль куни сотувга чиқадиган 28-сонида ўқишингиз мумкин.
Ўтказиб юборманг!





