АсосийShou-biznes

Можаро: ШАҲЗОДА КИМ БИЛАН СУДЛАШМОҚЧИ? (тўлиқ талқинда)

Шаҳзода Муҳамедова ижтимоий тармоқдаги саҳифасида “Shok.uz”  сайтини ходимларини ўзи ҳақида ёлғон хабар тарқатаётганликда айблади.

Актриса “shok.uz” сайтида чоп этилган мақола суратини ижтимоий тармоқдаги саҳифасига жойлаб, мақола остида аламли фикрларини баён этди. Унга  кўра “shok.uz” сайти ходимлари гўёки Шаҳзода Муҳаммедовани   таниқли актрисалардан бирининг бўлажак турмуш ўртоғи билан яқин муносабатда айблашган.  

                                     Муаммо нимада?

Актрисанинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида жойлаган ушбу мақола айни дамда кўплаб мухлисларнинг баҳсига сабаб бўлмоқда. Айни дамда кимдир “shok.uz”  сайтининг бу қилмишини қораласа, кимдир ёнини олишга, яна бошқа биров эса актрисага тасалли берига уринмоқда. Биз ушбу англашилмовчиликка ойдинлик киритиш мақсадида Шаҳзода Муҳаммедова ҳамда “shok.uz” сайти ходимлари билан боғланиб, уларни таҳририятимизга чорладик.

Афсуски, таҳририятимизга Шаҳзода Муҳаммедованинг ўзи келди, холос. “Shok.uz” сайти директори Ойбек Нишонбоев айни пайтда пойтахтда эмаслигини маълум қилди. Шу тариқа актрисанинг ўзи билан суҳбатимизни бошлашга қарор қилдик. Дарвоқе, бу можароли мақолада айнан Шаҳзода Муҳамедованинг номи тилга олинмаган. Унда муаммо нимада?

                            Уларнинг нима ҳаққи бор?

Шаҳзода Муҳаммедова: — Тўғри, сайт ходимлари мақолада суратимни  қўйиб, айнан менинг исм-шарифимни келтириб ўтмаган. Бироқ, мухлислар сайтдаги мақолага изоҳ билдиририб, бу гаплар  Шаҳзода Муҳаммедовага тегишли деб ёзишди. Шунда ҳам мен бунга  эътибор бермасликка ҳаракат қилдим. Аммо мухлислар, яқин дўстларим, қариндошларим “қара, сен ҳақингда ёзишяпти”, деявергач асабийлаша бошладим. Чунки ҳамманинг оғзидан бир гапни, тағин асоссиз туҳматни эшитаверганингидан сўнг алам  қиларкан. Мен сайт ходимлари билан боғланиб, мақолани ўчириб ташлашларини талаб қилдим. Мақола бир муддат йўқолиб қолди. Орадан вақт ўтиб сайт ходимлари айнан шу мақолани қайта  жойлаштириб қўйди. Яна туҳмат, яна  миш-миш...  Аввалига мени бир актёрга, сўнг ёши каттароқ бир банк ходимига тенглаштирди. Мен ортиқ чидаб туролмайман! “Shok.uz” сайти нафақат мени, балки бошқа ҳамкасбларимни ҳам ғийбат қилиб, обрўйини тўкканлиги учун жавоб беради! Мен сайтнинг бир қатор лойиҳаларида иштирок этолмаган кўплаб санъаткорларга нисбатан орқаваротдан  ана шундай ноўрин гаплар тарқатилганини билардим. Аммо, вақти келиб ўзим ҳам ана шундай санъаткорларнинг ҳолига тушиб қоламан деб ўйламагандим.

  “Aктрисани ажрашган эрига банкир билан юрган бошқа актриса ўйнаш бўлиб олди” сарлавҳаси остида ёзилган мақолада қуйидаги фикрлар мавжуд:  (мақола фотоси)

Мақолада хонанданинг исм шарифи, сурати кўрсатилмасада, актрисанинг ўзига  тегишли бўлган маълумотлар жойланибасоссиз шов-шув кўтаришга уринишган. Биз Шаҳзоданинг юқорида айтиб ўтган фикрлари борасида бир оз жонли тасаввур хосил қилишингиз учун лавҳаларни ўз ҳолича тақдим этишга қарор қилдик!

                            Иккинчи тараф нима дейди?

 Албатта оммавий ахборот востлари, хусусан сайтларда шахсни камситувчи, обрўсизлантирувчи маълумотларни чоп этиш учун тегишли тартибда жавобгарлик белгиланган. Хўш, бу ҳақда сайт ходимлари нгима дейишади?

Ойбек Нишонбоев, сайт маъмури:

 — Сайтда чоп этилган мақолада Шаҳзоданиниг исм шарифи келтирилмаган-ку? Нега у бу гап сўзларни ўзига тегишли деб ҳисоблаяпти? Шаҳзоданинг мақсади, газетангиз орқали бизнинг сайтимизни қоралашдан бошқа нарса эмас! Шаҳзода истаган вақтда судга мурожаат этиши мумкин. Аммо судда барибир биз ютиб чиқамиз. Чунки, яна бир бор айтиб ўтаман: мақоланинг Шаҳзодага ҳеч қандай даҳли йўқ. Актрисанинг ўзи негадир бу мақола менга тегишли деб ҳисоблаяпти.

Ойбек билан қайта боғланиб, баъзи саволларимизга изоҳ сўраганимизда, у ҳеч қайси саволимизга жавоб бермаслигини маълум қилди.

Савол кетидан савол туғилади. Мақола Шаҳзода Муҳаммедовага тегишли эмас экан, нега сайт ходимлари мақолани саҳифадан ўчирди? Нега таҳририятга келиб, Шаҳзода билан юзма-юз бўлишдан, ушбу нохушликка ойдинлик киритишдан бош тортди?

Ўйланиб қолдик, сайт ходимларининг бундай ҳаракатлари журналистика меъёрларига мос келармикин? Наҳотки, сайт ходимлари, нозик дид соҳиб ва соҳибалари билан қандай муомала қилиш кераклигини билишмаса?  Умуман, ким бўлишидан қатъий назар, шахсни асоссиз қоралашга, ёмонотлиқ қилиб  кўрсатишга журналист ҳақлими?

Айни дамда Шаҳзода Муҳаммедова сайт ходимларининг бундай ҳатти-ҳаракатлари юзасидан  судга мурожаат қилганини айтди. (суратлар+Шаҳзода Муҳаммедованинг терговчининг эшигини тақиллатаётгани ҳолати).

Моҳичеҳра ЭШМИРЗАЕВА 

    Бошқа янгиликлар