АсосийJamiyat

АВТОМОБИЛ ХАРИДИДА ҚАЙ УСУЛ АФЗАЛ: БОЗОРМИ, АВТОСАЛОНМИ ЁКИ АВТОКРЕДИТ? (тўлиқ)

Анчадан бери машина оламан деб пул йиғиб юраман, бугун салонлардан ҳам бозордан ҳам автомобиль ҳарид қилиш мумкин. Автомобилни қаердан олишни билмай бошим қотяпти. Келгуси сонларингизда автомобилларнинг нархлари, қаердан ҳарид қилиш афзаллиги ҳамда автокредит ҳақида батафсил маълумот берсангиз?

З.Султонов, Тошкент ш.

Бугунги кунда GM Uzbekistan автомобиллари кредитга ҳам лизингга ҳам сотилмайди. GM Uzbekistan автомобилларини расмий диллерлардан ҳозирча жисмоний шахслар нақд, юридик шахслар эса пул кўчириш йўли билан ҳарид қилишлари мумкин. Бироқ Ўзбекистонда автомобилларни ҳарид қилишнинг бошқа йўллари бор. Бу ҳақда қуйида батафсил айтиб берамиз. Ҳозирча эса автомобилларнинг автосалонлардаги ва бозорлардаги нархлари билан таништирмоқчимиз.

Бозорларда нарх қандай?

Мазкур мақолани ёзиш мақсадида пойтахтимиздаги автомобиль бозоридаги нархлар билан қизиқиб кўрдик. Маълумотларга кўра бугун автомобиль нархлари 15-20% тушган. 

Матиз - 4500 – 8000 у.е.гача

Спарк – 6700 – 13200 у.е.гача

Nexia – 6000 – 10 000 у.е.гача

Cobalt – 9000 - 16 000 у.е.гача

Lacetti – 10000 – 14000 у.е.гача

Malibu - 17 000- 23000 у.е.гача

*мазкур нархлар avtobor.uz, olx.uz сайтларидан олинган. Ушбу нархлар автомобилнинг ҳолатига қараб, чиқарилган муддати ва босган масофасига қараб фарқланади.

АВТОСАЛОНДАГИ НАРХЛАР

 

(06.07.2013 йилдан бери амалда)

 

Нархлар

 

 

Модель

Модификацияси

 

Чакана нарх

Шартнома тузиш учун туланадиган 85% тулов

 
 
 
 

STD б/к

STD W6U MXH

СЎМ

26 213 100

22 281 135

 

DLX б/к

DLX B6O

СЎМ

26 782 800

22 765 380

 

STD б/к

M UCH

МПК

15 106 340

МПК

 

DLX б/к

MX VEE UCH DX6

МПК

16 142 340

МПК

 

DLX с/к

MX C60 VEE DX6

МПК

16 803 900

МПК

 

DLX с/к H1

MX C60 VEE V54 RYF (RQT UCH DX6)

МПК

17 067 300

МПК

 

DLX б/к

MX VEJ A31 DBK T3U UCH

СЎМ

21 823 100

18 549 635

 

DLX c/к

MX C60 VEJ A31 DBK T3U UCH

СЎМ

23 023 500

19 569 975

 

DLX с/к H1

MX C60 VEJ A31 DBK  T3U V54 RYF (RQT )UCH

СЎМ

23 334 560

19 834 376

 

L  M/T б/к

(LKY) N40 2GB

СЎМ

27 937 400

23 746 790

 

LS M/T с/к

(LKY) C60 N40 T3U 2GB RQY AK5

СЎМ

31 245 910

26 559 024

 

LT  M/T  с/к

(LKY) C60 N40 T3U AK5 JM4 2GВ RR1

СЎМ

32 688 010

27 784 809

 

ST  A/T  с/к

 

СЎМ

30 369 210

25 813 829

 

LT  M/T  с/к

C60 N40 T3U 2GB RQY AK5

СЎМ

34 219 660

29 086 711

 

GL б/к

V35 NT2 2GB B86

МПК

22 037 900

МПК

 

GL б/к 61

V35 N40 NT2 2GB B86

МПК

22 537 110

МПК

 

GLE б/к

V35 NT2 2GB B86 DX6

МПК

24 460 000

МПК

 

GLE с/к

C60 V35 NT2 2GB B86 DX6

МПК

25 301 330

МПК

 

GL б/к

LXT V35 B86 2GB

СЎМ

31 362 690

26 658 287

 

GL б/к 61

LXT V35 N40 2GB B86

СЎМ

31 806 710

27 035 704

 

GLE б/к

LXT V35 N40 2GB B86 DX6

СЎМ

34 909 500

29 673 075

 

GLE с/к

LXT C60 V35 N40 2GB B86 DX6

СЎМ

35 750 830

30 388 206

 

1-ПОЗИЦ

US8

МПК

32 619 200

МПК

 

2-ПОЗИЦ

C60 US8

МПК

35 027 570

МПК

 

3-ПОЗИЦ

M/T C60 US8

СЎМ

52 234 600

44 399 410

 

4-ПОЗИЦ

C60 US8 TZC MH9

СЎМ

54 125 930

46 007 041

 

1-позиция

C60 PG1 JL9

МПК

38 358 000

МПК

 

2-позиция

C60 AJ3 PG9 B18 JL9 T96 UK3

МПК

44 333 540

МПК

 

3-позиция

C60 AJ3 PG9 B18 JL9 T96 UK3 CF5

СЎМ

62 582 010

53 194 709

 

1-позиция

 

МПК

57 160 700

МПК

 

2-позиция

 

МПК

59 093 600

МПК

 

3-позиция

 

СЎМ

75 455 400

64 137 090

 

MAL MT LS

K34 UD7 73U

МПК

67 628 000

МПК

 

MAL MT LT

K34 UD7 T3U CF5

МПК

70 559 660

МПК

 

MAL MT LS

K34 UD7 73U

СЎМ

88 682 000

75 379 700

 

MAL MT LT

K34 UD7 T3U CF5

 

92 251 660

78 413 911

 

MAL AT LT

UDC UFW VY7 TSQ CF5 MH8

СЎМ

99 750 000

84 787 500

 

Люкс А/Т

VY7 C37 PYB/RSX C68/CJ2 AM9 AQ2 G67 CF5 V3E VH4 C38 UD7 TUQ E62 KAO NNZ QQ6/RVZ TR6

СЎМ

93 136 640

79 166 144

 

ҚИСМАН ТЎЛОВ, ЛИЗИНГ ЁКИ АВТОКРЕДИТ АСОСИДА!

Сиз автомобил сотиб олишни орзу қиласиз, аммо бунга пулингиз етмаяпти? Юртимизда аҳолига ана шундай имкониятларни тақдим этаётган компаниялар фаолият юритмоқда. Уларнинг ёрдамида орзуингиз ҳақиқатга айланиши мумкин.

Улар молиялаштиришнинг 2 турини таклиф этишмоқда:

  1. АВТОКРЕДИТ – йиллик 19% дан 22%.
  2. ЛИЗИНГ – йиллик 15%

Кредит

Мазкур соҳага ихтисослашган компаниялар тижорат банклари билан биргаликда аҳолига тез ва хавфсиз автокредитни тақдим этишмоқда. Нега бунча тез? Сабаби ҳужжатларни топшириб, сизга керакли автомобильни расмийлаштириш учун 3 кунгача вақт талаб этилади. Нима сабабдан хавфсиз? Сабаби сиз ҳар қандай хатардан ҳоли бўласиз, автомобиль бошидан сизнинг номингизга расмийлаштирилади! 
Шартлари

Олдиндан тўлов автомобиль нархидан 25% ташкил қилади, йиллик фоиз тўлови 19-22% (бу эса олдиндан амалга оширган суммангизга қараб белгиланади).Кредит муддати 36 ой. 
Қандай ҳужжатлар керак?

  • Паспорт;
  • ИНН;
  • Яшаш жойидан маълумотнома;
  • Даромадингиз тўғрисида маълумотнома (оҳирги 12 ой учун).

Автокредит иккиламчи бозордан ҳарид қилинган автомобиль учун берилади. Автомобиль нархи уни эгаси томонидан белгиланади. Тўловлар сўмда амалга оширилади.

Лизинг асосида

Бугунги кунда автомобилларни лизинг воситасида тақдим этадиган компаниялар юртимиздаги йирик лизинг компаниялари билан ҳамкорлик қилишади. Бундай ҳолда автомобиль лизинг компанияси номига расмийлаштирилиб, сиз билан нотариал лизинг шартномаси имзоланади.
Шартлари қандай?

Бунда йиллик фоиз тўлови 15% ташкил қилади. Заём 13 дан 36 ойгача бўлган муддатга тақдим этилади.
Бунинг учун автомобилнинг 35% тўловини олдиндан амалга ошириш лозим.

Лизинг 12 ойдан кўпроқ фаолият юритган юридик фирмага тақдим этилади.

Лизингга автомобиллар бирламчи бозор, яъни автосалонлардан расмийлаштирилиши мумкин.

ПЛЮС ВА МИНУСЛАРИ НИМАДА?

Автосалондан нақд пулга ёки кредитга харид қилинадиган автоларнинг қандай плюс ва минуслари:

АВТОСАЛОН

Плюс: Яп-янги, ҳеч ким ҳайдамаган автомобилни ҳарид қиласиз.

Минус: Аксарият ҳолларда уни бир неча ой муддат навбатда туриб кутишингизга тўғри келади.

АВТОКРЕДИТ

Плюс: Автомобилни ҳарид қилган заҳотингиз ҳайдайсиз, пулни бирданига тўламайсиз, бўлиб-бўлиб ҳар ой тўлайсиз.

Минуси: Фоизлари билан автомобиль асл нархидан қиммароққа тушади.

Мавзуга оид

Автосалондан машина олишда бирор муаммога дуч келган тақдирда кимга мурожаат қилиш мумкин?

Бундай ҳолларда Тошкент шаҳри, Нукус кўчаси 8 уйда жойлашган GM-Uzbekistan компаниясининг бош офисига ёхуд компаниянинг (0 371) 141 7777 рақамига қўнғироқ қилиб ойдинлик киритинг.

  • Ёз қайноқ паллада

АВТОМОБИЛНИ ИССИҚДАН ҲИМОЯ ҚИЛАМИЗ

Иссиқ ҳаво нафақат одамларга салбий таъсир қилади. Бунда автомобилнинг ташқи кўриниши ва салони ҳам хавф остида қолади. Хўш бундай ҳолларда қандай йўл тутиш мумкин?

Машинадаги энг нозик нарса бу— ойналари. Ойналарни ҳимоялашга сизга махсус «қуёш тўсиқлари» ёрдам беради. Улар олд ойна учун кумуш панель кўринишида бўлади. Унинг ранги ва тузилиши қуёш нурини қайтаришга қодир бўлади. Ҳудди шундай нарсаларни ён ойналарига ҳам осган фойдадан ҳоли бўлмайди.

Агар... сизда автомобилингиз автоматик равишда ўт олдириш тизими мавжуд бўлса, уни вақти вақти билан кондиционерни ишлатишга дастурланг. Шунда салон вақти вақти билан совуб туради.

Иссиқ...машинангизнинг бўёқларига зарар етказиши мумкин. Қизил, кўк, сариқ ва бошқа ёрқин рангдаги автомобиллар қуёш нури ёрдамида тезроқ сарғаяди. Дарвоқе, қора рангдаги автомобилллар иссиқдан оқлардан кўра тезроқ «ақлдан озишади».

Қуёш, уй ва бошқа катта машиналарнинг сояларида тўхтаганингиз мақсадга мувофиқ. Машинангизни гаражда сақлаш имконияти бўлса ундан албатта фойдаланинг, шунда бу каби қийинчиликлардан бироз ҳимояланишингиз мумкин.

Ёзда...автомобилингизни ичини тоза ҳолда сақлашга ҳаракат қилинг. Тоза қоплама автомобилни қуёш қайтариши ёрдамида ҳимоялашга қодир бўлади. Шунингдек автомобилингизни қуритиб артинг: сув томчилари ташқи кўринишни бузилишини тезлаштиришади.

Лайло РУСТАМОВА тайёрлади

    Бошқа янгиликлар